Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1974
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93570
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 977
Главная Все новости Узбекистана “Паркент-фарм”да кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда

dorixona_120_2Мамлакатимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Президентимизнинг 2017 йил 3 майдаги “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ушбу ҳужжатга кўра, Тошкент вилояти Паркент туманида “Паркент-фарм” ва Бўстонлиқ туманида “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зоналари ташкил этилди. Эркин иқтисодий зоналарнинг бугунги кун талаблари асосида фаолият юритишини таъминлаш мақсадида туманларда махсус комиссиялар тузилди. 
Айни пайтда “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 
– Туманимизнинг Қорақалпоқ маҳалласи ҳудудида доривор ўсимликлар етиштириш ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун 17 гектар ер майдони ажратилди, – дейди “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси раҳбари Ж.Одилов. – Ҳудудда умумий қиймати 21 миллион доллардан зиёд бўлган 7 истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу 250 га яқин иш ўрни яратиш имконини беради. 
Лойиҳада қатнашаётган “Равнақ давр инвест” масъулияти чекланган жамиятига тумандаги Бўстон маҳалласи ҳудудидан 15 хилдаги доривор ўсимликлар етиштириш учун 18 гектар ер майдони ажратилган. “Сўқоқ гилоси” фермер хўжалиги томонидан туман ҳудудидаги 53 гектар ер майдонида 50 хил доривор ўсимликлар етиштирилиб, қайта ишлаш заводи қурилади. "Замона Раъно" масъулияти чекланган жамиятига Бошқизилсой маҳалласидан доривор гиёҳларни ўстириш ва корхона бино-иншоотлари қуриш учун 122 гектар ер майдони ажратилган. Айни пайтда ушбу ҳудудларда амалга ошириш мумкин бўлган қўшимча лойиҳаларнинг манзилли рўйхати ҳамда тармоқ жадвалларини шакллантириш ишлари давом этмоқда. 
Бўстонлиқ туманидаги “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасида ҳам ишлар авжида. Тумандаги “Кичиксой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида доривор ўсимликлар етиштириш ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга иҳтисослашган лойиҳалар учун 104,5 гектар ер майдони ажратилган. 

Келгусида “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида умумий қиймати 46 миллион доллардан ортиқ 4 истиқболли лойиҳа амалга оширилади. Бу билан 230 га яқин кишининг доимий бандлиги таъминланади.

Абдулазиз Мусаев.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"