Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5031
1214
0

+1214
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
10011
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 114 943
Главная Все новости Узбекистана “Навоий” эркин иқтисодий зонасида корхоналар сони иккитага кўпайди

shisha_120_2“Навоий” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган 18 корхонада 100 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Ҳудуддаги корхоналар сафига яна 2 ишлаб чиқариш тармоғи қўшилди. 

 

“Навоий” эркин иқтисодий зонасида фаолият бошлаши учун Хитойнинг “Hebei New silk Road Import and Еxport trade” компанияси инвестицияси кўмагида “Zyong Tyang” хорижий корхонаси ҳамда “Navai steklo lyuks” масъулияти чекланган жамиятига махсус гувоҳнома топширилди.

Тадбирда “Навоий” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар учун кенг имконият ва имтиёзлар яратилаётгани таъкидланди. Келгусида ҳудудда “Ягона дарча” маркази ташкил этиш режалаштирилган, бу тадбикорларнинг муаммоларини шу ернинг ўзида тезкор ҳал этишга хизмат қилади. 
– Юртимиз тараққиётига хизмат қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш тадбикорларнинг ҳам зиммасидаги вазифадир, – дейди “Navai steklo lyuks” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Ўрунов. – Шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятимизни янада кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар истиқболли бўлишига ишонаман. 
Тадбирда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки вилоят филиали томонидан Корея Республикаси Экспорт-импорт банкининг маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган кредит линияси ҳақида ишбилармонларга зарур маълумот берилди. Мазкур хорижий кредит сармояларининг афзалликлари ва бошқа муҳим жиҳатлари хусусида сўз юритилди.

Нуриддин Раҳимов.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"