Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2392
7191
7144

+47
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
171858
254685
73459

+181226

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 722 243
Главная Все новости Узбекистана “Мармар”, “Зайтун”, “Қуёш”, “Кўнгил оғочи”, “Етти тоғ чечаги”, “Осмон гумбази” нусхали гиламлар экспорт қилинмоқда

gilam_120Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги “Қўштепа ипак гиламлари” Ўзбекистон – Туркия қўшма корхонаси маҳсулотлари қисқа фурсат ичида ички ва ташқи бозорда ўз харидорини топди. 

 

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар самарасида хусусий секторнинг ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, юртимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, экспорт ҳажмини оширишдаги ўрни тобора мустаҳкамланмоқда. “Қўштепа ипак гиламлари” Ўзбекистон – Туркия қўшма корхонаси ана шундай субъектлардан биридир.

Ўтган йили иш бошлаган қўшма корхонада 1 миллиард 800 миллион сўмликдан зиёд қурилиш-реконструкция ишлари бажарилиб, адрас, атлас, ипак гиламлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхона маҳсулотлари пишиқлиги, ўзига хос дизайни ва жилоси билан ҳар қандай харидорни мафтун этади. 
Дарҳақиқат, бугунги кунда мазкур корхонада ипакдан тўқилаётган сифатли гилам ҳамда адрас маҳсулотлари хорижда ҳам машҳур. Миллий ҳунармандлик анъаналарини ўзида мужассам этган ҳамда замонавий дастгоҳларда тайёрланаётган “Мармар”, “Зайтун”, “Қуёш”, “Кўнгил оғочи”, “Етти тоғ чечаги”, “Осмон гумбази” нусхали гиламлар экспорт қилинмоқда. Адраснинг икки юздан ортиқ тури ишлаб чиқарилмоқда.

– Миллий ҳунармандлик маҳсулотларимиз ўзининг бетакрорлиги ва юқори сифати билан дунёда довруғ қозонган, – дейди қўшма корхона раҳбари Исмоилжон Ашуралиев. – Айниқса, адраслар, миллий матолар ва ипакдан тўқилган гиламларга қизиқиш катта. Корхонамизда ушбу ҳунарни замонавий асосда ривожлантириш билан бирга миллий ҳунармандликнинг ноёб анъаналарини тиклаш, янги маҳсулот турларини яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. 
Айни кунда қўшма корхонада 200 дан зиёд хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Яқинда Қирғизистон ва Тожикистонда бўлиб ўтган кўргазмада корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳам намойиш этилди ва экспортни амалга ошириш бўйича шартномалар тузилди.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"