“Rivoj rieltor zamin” МЧЖ оммавий оферта савдога таклиф этади!

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2019 йил 11 октябрдаги 2887-хатига асосан 2019 йил 22 октябрь куни соат 11.00 да Урганч шаҳри, А.Баҳодирхон кўчаси, 185-уй, 23-хонада жойлашган “Rivoj rieltor zamin” МЧЖ биносида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан оммавий оферта савдо ўтказилади.

Савдода:

1. “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, Ҳидоят (олдинги Гардонлар) маҳалласида жойлашган умумий майдони 26803,26 м2, қурилиш ости майдони 1197,71 м2 бўлган “Туман электр тармоқлари” ер, бино ва иншоотлари, 1-қисми умумий майдони 1350,0 м2, қурилиш ости майдони 50,94 м2, бошланғич баҳоси 27 580 000 сўм. 2-қисми умумий майдони 3242,57 м2, қурилиш ости майдони 223,57 м2, бошланғич баҳоси                      74 200 000 сўм. Талабгорлар объект нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Ушбу савдога чиқарилган мулклар бўйича буюртманомалар эълон чиққан кундан бошлаб соат 10.00 дан 17.00 гача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) Урганч шаҳри, А.Баҳодирхон кўчаси, 185-уй, 23-хонада “Rivoj rieltor zamin” МЧЖ биносида қабул қилинади. Буюртманомаларни қабул қилиш савдо ўтказиладиган кундан бир кун олдин соат 17.00 да тўхтатилади.

Савдога қўйилган мулк билан сотувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Юқорида кўрсатилган закалат пулларини “Rivoj rieltor zamin” МЧЖнинг ТИФ Миллий банки Урганч бўлимидаги (МФО 00547, СТИР 304250478), 20208000300703107001 ҳисоб рақамига тўлашлари ва ушбу пулларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:

– жисмоний шахслар – фуқаролик паспорти, савдода ваколатли вакили қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилган холда;

– юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, агар ваколатли шахс қатнашса, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинган ҳолда ўрнатилган тарибда расмийлаштирилган ишончнома.

Телефон: (0-362) 228-83-87, (+998 97) 706-80-02. Лицензия: RL-0157.

Хизматлар лицензияланган.