Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8015
7529
7529

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
170406
199080
130515

+68565

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 235 852

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига!

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси

Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида жойлашган қуйидаги давлат мулки объектлари юзасидан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан ўтказиладиган оммавий оферта савдоларга таклиф этади

Объект номи
Балансда сақловчи
Жойлашган манзили
Умумий майдони (кв.м.)
Қурилиш ости майдони (кв.м.)
Бошланғич нархнинг пасайтириш фоизи
Савдо куни
Объектни савдога қўйилган нархи (сўм)
1
Фарғона “Агросервис” МТП МЧЖнинг чойхона биноси
“Агросервис” МТП МЧЖ
Қувасой шаҳри, Амир Темур МФЙ, Жомий кўчаси, 57-уй
80,99
80,99
50 фоиз
Такрорий (50 фоиз)
26.02.2018 й.
13.03.2018 й. 23.03.2018 й.
2.04.2018 й
18 062 733
2
Фойдаланилмаётган чойхона бино- иншоотлари
Олтиариқ тумани ҳокимлиги
Олтиариқ тумани, Янгиқўрғон ШФЙ, Янгиқўрғон МФЙ
209,95
209,95
50 фоиз
Такрорий (50 фоиз)
26.02.2018 й.
13.03.2018 й. 23.03.2018 й.
2.04.2018 й
46 946 203
3
50 ўринли ошхона биноси
Риштон тумани ҳокимлиги
Риштон тумани, Ёйилма МФЙ, Навбаҳор қишлоғи
777
560,56
50 фоиз
Такрорий (50 фоиз)
26.02.2018 й.
13.03.2018 й. 23.03.2018 й.
2.04.2018 й
90 677 196
4
Универмаг биноси
Риштон тумани ҳокимлиги
Риштон тумани, Ёйилма ҚФЙ,
Навбаҳор қишлоғи
1593
754,57
50 фоиз
Такрорий (50 фоиз)
26.02.2018 й.
13.03.2018 й 23.03.2018 й.
2.04.2018 й.
160 142 000
Ушбу объект 2 йил давомида камида 150 млн. сўм инвестиция киритиш ва 10 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан сотилади.
5
Маъмурий бино-иншоотлари
Бешариқ тумани ҳокимлиги
Бешариқ тумани, Ватан ҚФЙ,
Шодликобод МФЙ, Қўшбурун кўчаси
58,52
58,52
50 фоиз
Такрорий (50 фоиз)
26.02.2018 й.
13.03.2018 й. 23.03.2018 й.
2.04.2018 й.
12 626 000
 
6
2-маданият уйининг фойдаланилмаётган биноси
Бувайда тумани маданият ва спорт ишлари бўлими
Бувайда тумани, Бувайда қишлоғи
668,0
153,01
30 фоиз
26.02.2018 й.
37 776 999

 

Оферта савдоларга чиқарилган объектларнинг савдолари Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси биносида бўлиб ўтади.

Ушбу савдо кунига талабгорлардан таклифлар келиб тушмаган тақдирда, уларни дастлаб қўйилган нархни қадам-бақадам пасайтириб бориш механизмини қўллаган ҳолда дастлаб қўйилган нархнинг 10 фоизга пасайтирилади (дастлаб қўйилган нархнинг 50 фоизигача). Савдо юқоридаги жадвалда кўрсатиб ўтилган кунлари соат 15.00 да бўлиб ўтади. Оммавий офертада катнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санасидаги вақтдан 3 соат олдин тамом бўлади. Ҳужжатлар Фарғона шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 17-уйда (3-қават 3.4-хона) қабул қилинади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган микдордаги закалат пулини олдиндан сотувчининг қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказиши лозим: Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010; Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса маркази; СТИР 201 122 919; ШХВ 200 421 860 304 010 000 000 000 001 СТИР 200 150 995; даромад коди: 3.512.113.

Тўғридан-тўғри музокаралар (оферта)да қатнашиш учун талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

– юридик шахслар учун – савдода қатнашиш учун буюртманома (ариза), бизнес-режа шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

– жисмоний шахслар учун – савдода қатнашиш учун буюртманома (ариза) ва бизнес-режа, тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

Икки нусхада оғзи елимланган конвертларга солинган ҳамда сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддатини ўз ичига оладиган талабгор таклифларини тақдим этишлари лозим.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Давлат активларини сотиб олиш бўйича икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат активлари учун энг юқори сотиб олиш нархини, таклифномада кўрсатилган олди-сотди шартномасини тузиш шартларига мувофиқ энг юқори инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш ҳажми ва уларни қисқа муддатларда бажаришни (мавжуд бўлганда) таклиф этган талабгор, талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда, бошқалардан олдин таклиф берган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.

Оммавий оферта савдоларда иштирок этишни истаган талабгорлар қўшимча маълумотлар юзасидан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин. Манзил: 150100, Фарғона шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 17-уй. Телефонлар: (0-373) 244-18-56, 244-36-97. Эл.почта манзили: Fergana@ gki.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдода қатнашиш учун ҳужжатларни топшириш ва савдони ўтказиш жараёнида қонунбузарликлар ва ўз ҳуқуқларингиз поймол қилиниш ҳолатлари ёки ошкоралик таъминланмаганлиги ҳолатлари рўй берган тақдирда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 ёки Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг 244-36-97 телефон рақамларига хабар қилишингиз сўралади.

Савдоларга марҳамат қилинг!

 

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"