Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5992
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177948
286969
35084

+251885

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 417 007

Аукцион савдо хабарномаси

Best line realtor” МЧЖ

бошланғич баҳоси ошиб бориши тартибида ўтказиладиган

очиқ аукцион савдога таклиф этади

2018 йил 25 октябрь куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли, 52-уй манзилида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога “Yangiyer yog moy” МЧЖнинг 2018 йил 22 сентябрдаги 7-сонли таъсисчиларнинг йиғилиш қарори, 2018 йил 22 сентябрдаги №-8 буюртма хатига асосан “Yangiyer yog moy” МЧЖга тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри, А.Жомий саноат ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 3,24 га, қурилиш ости майдони 3303,38 кв.метрдан иборат бино қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 850 000 000 (саккиз юз эллик миллион) сўм.

 Талабгорлар диққатига!

Аукцион савдода иштирок этиш учун буюртманомалар аукцион ташкилотчиси томонидан расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 га қадар қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик, шанба ва якшанба дам олиш куни).

Буюртманомаларни қабул килишнинг охирги муддати: 2018 йил 24 октябрь куни соат 16.00.

Мазкур мулклар 2018 йил 24 октябрь куни ўтказиладиган очиқ аукцион савдода сотилмаган тақдирда, такрорий аукцион савдо 2018 йил 1, 8 ноябрь кунлари соат 11.00 да ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз.

Такрорий савдо учун буюртманомаларни қабул килишнинг охирги муддати: 2018 йил 1 ноябрь кунги савдо учун 2018 йил 31 октябрь куни ва 2018 йил 8 ноябрь кунги савдо учун 2018 йил 7 ноябрь куни соат 16.00 да тўхтатилади.

Аукцион савдо ғолибига 10 кун муддатда олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади.

Аукцион савдода иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар “Савдо ташкилотчиси” билан тузиладиган закалат пули тўғрисидаги келишув шартномасига асосан мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизи миқдоридаги закалат пуллари тўлангандан сўнг савдода иштирок этиш учун буюртманома топширишлари лозим.

– жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, буюртмани ваколатли вакил топширганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ёки қонуний вакиллигини тасдиқловчи ҳужжат, унинг шахсини тасдиқловчи хужжат нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши сўралади;

– юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, буюртмани ваколатли вакил топширганда, унинг тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши сўралади.

Тақдим қилинган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан (жисмоний шахслар учун) ҳамда талабгорнинг имзоси ва муҳри билан (юридик шахслар учун) тасдиқланиши шарт.

Закалат тўлови учун реквизитлар: “Best line realtor” масъулияти чекланган жамиятининг ҳ/р: 20208000300692478001, “InFinbank” АТБ банк Тошкент шаҳри, Шайхонтаҳур тумани филиали МФО 01141, СТИР 304421042, ОКОНХ 83100.

Буюртманомалар қабул қилиш, қўшимча маълумотлар билан танишиш ва савдо ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли, 52-уй.

Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак , веб-сайт: www.1blr.uz.

Лицензия: RR-0274.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"