“Prime realty” МЧЖнинг аукцион савдосига марҳамат!
“Prime realty” МЧЖ ҳамда Халқ банки Мирзо Улуғбек филиали билан ҳамкорликда 2018 йил 12 февраль куни соат 11.00 да мулкнинг бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошириш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Оқовул ҚФЙ, Навбаҳор маҳалласи (аввалги Султонравод даҳаси)да жойлашган, умумий майдони 0,0410 га, ишлаб чиқариш майдони 315,0 кв.метрдан иборат дўкон биноси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 180 398 000 сўм. Мазкур объект сотилмай қолган тақдирда такрорий аукцион савдо ҳар ҳафтанинг душанба кунлари соат 11.00 да ўтказилади. Аукцион савдо Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳ.Олимжон кўчаси, 13-“а” уйда, савдо ташкилотчисининг савдолар залида ўтказилади. Аукцион савдо ғолиби савдо ўтган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиши ва мулкнинг сотиб олиш баҳосидан ташқари савдо ташкилотчисига сотув нархининг 2 (икки) фоиз миқдорида комиссион йиғим тўланиши лозим. Аукцион савдода иштирок этиш учун талабгорлардан аризалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади ва аукцион савдодан бир кун олдин соат 11.00 да тўхтатилади. Аукцион савдода қатнашиш истагидаги талабгорлар тузиладиган закалат келишувига асосан объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдордаги тўловни савдо ташкилотчисининг “Infinbank” АТБдаги 20208000700765990001, МФО 01041, СТИР 304844964 ҳисоб рақамига тўлашлари ва қуйида кўрсатилган ҳужжатларни топширишлари керак:
– аукцион савдода қатнашиш учун юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, агар ваколатли шахс қатнашса, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ва унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинган ҳолда;
Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак , www. primerealty.uz.
Лицензия: RR-0285.
Хизматларлицензияланган.