Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Бектемир кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси”

Давлат унитар корхонаси

сизларни кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган, бўш ер майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш бўйича ўтказиладиган танловга

таклиф этади

АСОС: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги
ПҚ-3356-сонли ва 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 378-қарори, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 30 октябрдаги 1453-сонли ва 2017 йил 23 майдаги 638-сонли, 2015 йил 12 январдаги 14-сонли қарорлари. Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Маъмурий кенгашнинг 2017 йил 27 декабрдаги 7-сонли баёни.

Бектемир кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси”ДУК

Манзил: Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Чирчиқ бўйи кўчаси, 9-уй.

Умумий ер майдони: 5 га.

Ижарага берилаётган ер майдонлари: 2 та лот.

Жами ижарага берилаётган ер майдони: 1336 кв.м.(1-Лот 650 кв.м, 2-Лот 686 кв.м).

Коммуникация тармоғи: Электр энергияси ва совуқ сув билан таъминланган.

Саноат зонасининг йўналиши: саноат ва халқ истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

Танловда қатнашиш учун таклифларни топшириш манзили: “Бектемир кичик саноат зонасини бошқариш” ДУК, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Чирчиқ бўйи кўчаси, 9-уй.

Танловда қатнашиш учун таклифларни қабул қилиш тартиби ва муддати:
Танловда иштирок этишни истаган тадбиркорлик субъектлари бир ёки бир нечта лотларга таклифлар топширишлари мумкин. Таклифлар 2018 йил 26 январь, соат 18.00 га қадар қабул қилинади.

Танлов ўтказиш санаси: 2018 йил 27 январь, соат 15.00.

Танлов ўтказиш манзили: “Бектемир кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” ДУК, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Чирчиқбўйи кўчаси, 9-уй. Маълумот учун телефонлар: 146-16-10, 997-32-93. Электрон почта манзили: Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак .