“Best realtor” МЧЖ Пойтахт минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида  ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

1. Савдога “Миллий банк” ТИФ Чирчиқ шаҳар филиалининг 2017 йил 30 октябрдаги РО-01/1534А-сонли буюртма хатига асосан, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, А.Темур кўчасида жойлашган, умумий ер майдони 0,2528 га.да жойлашган, қурилиши тугаланмаган, умумий майдони – 162,44 кв.м. бўлган дўкон биноси ва қурилиши тугалланмаган умумий майдони – 38,40 кв.м. бўлган чойхона биноси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 175 000 000 сўм.

2. Савдога “Миллий банк” ТИФ Чирчиқ шаҳар филиалининг 2017 йил 30 октябрдаги РО-01-сонли буюртма хатига асосан, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Бўстон кучасида жойлашган, умумий ер майдони 0,0076 га.да жойлашган, майдони – 76,40 кв.м. бўлган дўкон биноси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 95 000 000 сўм.

3. Савдога “Миллий банк” ТИФ Чирчиқ шаҳар филиалининг 2017 йил 6 ноябрдаги СМ-01/1574-сонли буюртма хатига асосан, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дўрмон ҚФЙ, О.Гозихонов 2-тор кўчасида жойлашган ер участкасининг майдони 0,069 га, умумий фойдали майдони 359,78 кв.м. бўлган  2 қаватли дўкон биноси ва бостирмадан иборат кўчмас мулк қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 396 000 000 сўм.

Аукцион савдоси 2017 йилнинг 15 декабрь куни соат 16.00 да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2017 йил 13 декабрь соат 18.00.

Юқоридаги мулклар 2017 йил 15 декабрдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2017 йил 22, 29 декабрь кунлари соат 16.00 да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2017 йил 22 декабрдаги савдо куни учун 2017 йил 20 декабрь; 2017 йил 29 декабрдаги савдо куни учун 2017 йил 27 декабрь куни соат 18.00 да тўхтатилади.

Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга шартномага мувофиқ сотиб олиш тўловларини тўлаш юклатилади.

Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини  “Best realtor” МЧЖининг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: ҳ/р: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580.

Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Истиқбол кўчаси, 34-уй. Телефон: (97) 718-84-48. Сайт: www.emulk.uz, электрон почта: Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак   Лицензия: RR-0225.

Хизматлар лицензияланган.