Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7177
7230
6826

+404
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
133475
238474
128052

+110422

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 922 334

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси

Ҳукумат қарорига асосан қуйидаги давлат мулки объектини инвестиция киритиш мажбуриятлари эвазига “ноль” харид қийматида бепул бериш бўйича

очиқ танлов савдоларга таклиф этади

Объектнинг номи
Жойлашган манзили
Балансда сақловчи
Танлов шартлари
Энг кам инвестиция миқдори (млн. сўм)
Бажариш муддати (йил)
Яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори
1.
Деҳқонобод касб-ҳунар коллежининг 2 қаватли ётоқхона биноси
Гулистон тумани, Деҳқонобод ШФЙ
Деҳқонобод касб-ҳунар коллежи
700
2
50

 

Танлов савдо натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Инвестиция киритиш мобайнида яратилган иш ўринлари, фао­лият кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 (бир) йил давомида сақланади.

Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф-харажатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида икки иш куни олдин Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйил­ган конвертда танлов таклифини тақдим этади.

Танлов таклифида танлов шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

– инвестиция мажбурияларининг таклиф этилаётган миқдори (суммаси), уларни тўлаш ва бажариш шакли, муддати, ишга тушириш шартлари, яратилиши кўзда тутилган янги иш ўринлари сони;

– бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дас­тури (лойиҳа), янги асбоб-ускуналар, инвентарлар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, замонавий талабларга жавоб берадиган дастлабки қурилиш-таъмирлаш лойи­ҳалари;

– ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирлаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хомашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек, сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш;

– сотиш объектининг қурилиш ости фойдаланиш майдонини тиклаш ва хизмат кўрсатиш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

Танлов ўтказиш муддати: талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2017 йил 9 март куни соат 16.00 да, Сирдарё вилояти Рақобат бошқармаси, Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ўзбекистон шоҳкўчаси, 3-уйда очилади, танлов савдо шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий танлов савдолари ҳар ҳафтанинг жума кунлари, соат 16.00 да вилоят Рақобат бошқармасида ҳудудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Очиқ танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган санадан бошланади ва икки кун олдин тамом бўлади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёки почта орқали Давлат рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бош­қармаси (танлов комиссиясининг ишчи органи)га танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекис­тон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашиш­лари мумкин.

Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ўзбекистон шоҳкўчаси, 3-уй, Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармаси.

Маълумот учун телефонлар: (0-367) 226-53-15, 226-53-12.

Факс: (0-367) 226-53-15.

Е-mail: Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак , Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак .

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, www.uzmls.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танлов савдоларида қатнашиш ёки ҳужжатларни топшириш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Танлов савдоларига марҳамат қилинг!

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"