“Surxondaryo mulk markazi” МЧЖ
бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган такрорий очиқ аукцион савдога таклиф этади!
Савдога “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 10.07.2019 йилдаги 18-07/1740-буюртманомасига асосан унга тегишли қуйидаги автотранспорт воситалари такроран қўйилмоқда:
1. “Ўзагросуғурта” АЖ Шўрчи тумани бўлимининг Шўрчи тумани, Амир Темур кўчаси, 49-уйда сақланаётган, “Тико” русумли, 1996 йилда и/ч., д/р 75 /498 КАА, бошланғич баҳоси – 11 363 200 сўм, таъмирталаб автотранспорт.
2. “Ўзагросуғурта” АЖ Узун тумани бўлимининг Узун тумани, Ўзбекистон кўчаси, 26-уйда сақланаётган, “Тико” русумли, 2000 йилда и/ч, д/р 75 /386 ЕАА, бошланғич баҳоси – 8 688 000 сўм, таъмирталаб автотранспорт.
3. “Ўзагросуғурта” АЖ Қумқўрғон тумани бўлимининг Қумқўрғон тумани, Янгишаҳар маҳалласида сақланаётган, “LADA-21101-125” русумли, 2007 йилда и/ч, д/р 75 /037 JАА, бошланғич баҳоси – 11 370 400 сўм, таъмирталаб автотранспорт.
Аукцион савдо 2019 йил 22 июль куни соат 11.00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Мазкур мулк 2019 йил 22 июль куни сотилмаган тақдирда, такрорий савдо 2019 йил 30 июль куни соат 11.00 да бўлиб ўтади. Аризаларни қабул қилиш аукцион ўтказилиши белгиланган кундан бир иш куни олдин соат 18.00 да тўхтатилади.
Савдо ғолибига 10 банк иш куни ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузиш мажбурияти юклатилади. Савдода иштирок этиш учун ариза, закалат пули тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжати нусхаси, вакиллар учун ишончнома тақдим этилади. Закалат келишувига асосан, мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини (ариза топширилгунга қадар) “Трастбанк” ХАБ Термиз шаҳри филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамга тўлашлари шарт: 20208000904941294001, МФО 01063, СТИР 302125729.
Ариза (талабнома)ларни қабул қилиш, мулкка оид ҳужжатлар билан таништириш ва савдо ўтказиш, унинг якунларини чиқариш манзили: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси, 19-уй. Тел.: (0-376) 223-15-82. Гувоҳнома: 972.