Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
366
7191
7144

+47
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
169832
254685
75484

+179201

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 720 218

 

“Denov Realtor Servis” масъулияти чекланган жамияти

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган

очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 443-сонли қарори ва “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясининг 2017 йил 4 июлдаги 385-сонли қарорига асосан “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси Ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг бошқармаси балансида бўлган Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, Учқизил ҚФЙ, Паррандачилик маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 10,10 га., қурилиш таг майдони 21528,0 кв.м., фойдали майдони 1183,47 кв.м. бўлган маъмурий ва хўжалик ҳамда иссиқхона бино ва иншоотлари такроран ким ошди савдога қўйилмоқда.

Бошланғич баҳоси – 11766470000 сўм.

Савдо 2018 йил 30 январь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Бахт кўчаси, 3-уй, 45-хонадонда соат 11.00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртмаларни расмий иш кунлари (шанба ва якшанбадан ташқари) соат 9.00 дан 17.00 гача қабул қилинади (12.00 дан 13.00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: савдо бошланишидан бир соат олдин.

Кўчмас мулк объектлари 2018 йил 30 январь куни сотилмаган ёки шартномасини имзолашдан бош тортган тақдирда такрорий савдолари 2018 йил 15 февраль ва 2 март кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.

Такрорий савдолар учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: савдо бошланишидан бир соат олдин.

Савдога қўйилган кўчмас билан сотувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин.

Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини, ТИФ “Миллий банк” Денов бўлими, МФО 00845, СТИР 302191030, 20208000904954646001 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида сотувчи билан кўчмас мулк объекти шартномасини имзолаш шартлари юклатилади.

Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар:

– Ўзбекистон Республикаси фуқароси – паспорт нусхаси, аукционда ваколатли вакил қатнашганда ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда унинг аукционда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– хорижий юридик шахслар – уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;

– хорижий фуқаролар – чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти;

– Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувоҳномаси нусхаси;

– закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 55-уй. Телефон/факс: (0-376) 413-16-56. Лицензия: RR-0105.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"