Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1727
8187
8575

-388
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
140770
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 397 374



“Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

Савдога “Nurobod ta’sis savdo” МЧЖнинг 24.08.2018 йилдаги 20-буюртманомасига асосан, “Nurobod ta’sis savdo” МЧЖга қарашли, Нуробод тумани, Тим ҚФЙ, Тим қишлоғи ҳудудида жойлашган, умумий майдони 1635,7 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 422,53 кв.м., фойдали майдони 371,80 кв.м.ни ташкил этган “Лола” универмаги бинолари (0001 литердаги дўкон биноси, 0002 литердаги омборхона, 0003 литердаги айвон, 0004 ва 0005 литерлардаги ёрдамчи бинолар) (ер майдонисиз) 70 000 000 (Етмиш миллион) сўм бошланғич баҳода қўйилмоқда.

Савдо 2018 йил 2 октябрь куни соат 11.00 да савдо ташкилотчиси жойлашган Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уйда бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун буюртмалар хабарнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10.00 дан 17.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 28 сентябрь куни соат 18.00.

Юқоридаги кўрсатилган мулк 2018 йилнинг 2 октябрь куни ўтказиладиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, мазкур мулк юзасидан такрорий аукцион савдолари 2018 йилнинг 19 октябрь ва 6 ноябрь кунлари соат 11.00 да Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уйда бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

Такрорий аукцион савдода иштирок этиш учун талбгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18.00 да (13.00 дан 14.00 гача тушлик) тўхтатилади. Такрорий аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади.

Ушбу мулк ҳамда унга тегишли ҳужжатлар билан сутувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Мулк сотувчисининг манзили: Нуробод шаҳри, Ёшлар кўчаси, 1-уй.

Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Савдо натижасига кўра савдо ғолибларига 10 (ўн) кун муддатда сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ҳамда шартнома шартларига кўра тўловларни амалга ошириш мажбурияти юклатилади.

Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиалининг “Ипотека-банк” АТИБ Кўксарой филиалидаги 20208000400433601008 (МФО 00262, СТИР 303179580) рақамли ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уй.

Тел.: (+99893) 331-70-80, (+99890) 212-60-01. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, электрон почта манзили: Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак , лицензия: RR-0225.

Хизматлар лицензияланган.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"