Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3749
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101310
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 760

“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

1. Савдога “Микрокредитбанк” АТБ Навоий вилоят филиалининг 18.05.2017 йилдаги 04-02/3324-сонли буюртма хатига асосан, Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Янгирабод шаҳри, Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган, умумий фойдали майдони 369,0 кв.м., фойдали майдони 244,88 кв.м, қурилиш ўрни 320,55 кв.м. бўлган 13 та хонадан иборат “Микрокредитбанк” АТБ Навоий вилояти, Хатирчи мини банки биноси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 128 870 000 сўм.

2. Савдога “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Навоий филиалининг 06.11.2017 йилдаги 53-03-15/1854-сонли буюртма хатига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда:

* Навоий вилояти, Нурота тумани, Чуя қишлоғида жойлашган умумий майдони – 48,14 кв.м., қурилиш ости майдони – 48,14 кв.м., фойдали майдони – 32,50 кв.м. бўлган А-литерда белгиланган 2 та хонадан иборат “Чуя автомат телефон боғланмаси” биноси. Бошланғич баҳоси – 5 528 000 сўм.

* Навоий вилояти, Нурота тумани, Чашма қишлоғида жойлашган умумий майдони-68,06 кв.м., қурилиш ости майдони – 68,06 кв.м., фойдали майдони – 51,10 кв.м. бўлган А-литерда белгиланган 3 та хонадан иборат “Чашма автомат телефон боғланмаси” биноси. Бошланғич баҳоси – 9 250 800 сўм.

* Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Пулкан ҚФЙ, Олтинсой массивида жойлашган умумий майдони – 342,50 кв.м., қурилиш ости майдони – 91,0 кв.м., фойдали майдони – 54,73 кв.м. бўлган А-литерда белгиланган “Хатирчи туман телекоммуникациялар боғланмаси (ТТБ) “Навоий” автоматик телефон станцияси (АТС)” биноси. Бошланғич баҳоси – 8 697 800 сўм.

* Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Арабон ҚФЙ, Арабон қишлоғида жойлашган умумий майдони – 170,0 кв.м., қурилиш ости майдони – 166,80 кв.м., фойдали майдони – 141,43 кв.м. бўлган А-литерда белгиланган “Қизилтепа туман телекоммуникациялар боғланмаси (ТТБ) “Бухоро” автоматик телефон станцияси (АТС)” биноси. Бошланғич баҳоси – 41 635 800 сўм.

Аукцион савдоси 2017 йилнинг 12 декабрь куни соат 16.00 да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2017 йил 11 декабрь соат 16.00.

Юқоридаги мулк 2017 йил 12 декабрдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2018 йил 12 январь куни соат 16.00 да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 11 январь куни соат 16.00 да тўхтатилади.

Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 20 (йигирма) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга олти-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб келишилган муддатда мулк учун тўловни тўлиқ амалга ошириш юклатилади.

Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиалининг “Микрокредит банк” АТ Навоий филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 2020 8000 2004 3360 1016. МФО 00198, СТИР 303179580.

Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳри, Жасорат кўчаси, 24-уй. Телефон: (0-436) 224-19-94. www.emulk.uz, Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак . Лицензия: RR-0225.

Хизматлар лицензияланган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"