Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8695
9530
8655

+875
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
112136
276658
111207

+165451

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 481 069


Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига!

Kochmas mulk savdo xizmatiМЧЖ Қашқадарё вилояти филиали

очиқ танлов савдоларга таклиф этади.

Савдога, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 443-сонли ва 2018 йил 25 августдаги 685-сонли қарорларига ҳамда “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг 2019 йил 11 июндаги 094/3226-сонли буюртманомасига асосан, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ балансидаги қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда:

1. Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Гумбулоқ ҚФЙ, Гумбулоқ қишлоғи ҳудудида жойлашган тежамли ёритгич чироқлари ишлаб чиқариш цехи бинолари. Танловга қўйилган кўчмас мулкнинг тавсифи: умумий ер майдони 12100,0 кв.м., бино ва иншоотларнинг қурилиш майдони 4400,1 кв.м., бошланғич баҳоси – 5 202 138 318 сўм. Балансда сақловчи: “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ.

2. Деҳқонобод тумани, Бибиқорасоч МФЙ ҳудудида жойлашган қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, умумий ер майдони 4900,0 кв.м., бино ва иншоотларнинг қурилиш майдони 810,56 кв.м., бошланғич баҳоси – 2 110 584 530 сўм. Балансда сақловчи: “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ.

3. Деҳқонобод тумани, Гумбулоқ МФЙ, Гумбулоқ қишлоғида жойлашган, макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, умумий ер майдони 4900,0 кв.м., бино ва иншоотларнинг қурилиш майдони 813,56 кв.м., бош­ланғич баҳоси – 2 678 409 375 сўм. Балансда сақловчи: “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ.

4. Нишон тумани, Нишон ҚФЙ ҳудудида жойлашган товуқхона комплекси бино ва иншоотлари, умумий ер майдони 21000,0 кв.м., бино ва иншоотларнинг қурилиш майдони 3394,35 кв.м., бошланғич баҳоси – 8 516 499 931 сўм. Балансда сақловчи: “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ.

5. Деҳқонобод тумани, Бибиқорасоч ҚФЙ, Қум қишлоғида жойлашган печенье маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, умумий ер майдони 5000,0 кв.м., бино ва иншоотларнинг қурилиш майдони 1439,02 кв.м., бош­ланғич баҳоси – 3 121 504 347 сўм. Балансда сақловчи: “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ.

Савдо ташкилотчиси: “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали, Қарши шаҳри, Қарлиқхона МФЙ, Тошсарой кўчаси, 20-уй. Телефон: (0-375) 225-44-58. Веб- сайт: www.1kms.uz, электрон почта: Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак . Лицензия: RR-0001.

Талабгорлар кўчмас мулк бошланғич баҳосининг 0,1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан савдо ташкилотчиси “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиалининг қуйидаги банк реквизитига закалат пулини тўлашлари лозим: “Ипотека банк” АТИБ Қашқадарё вилоят филиали, ҳ/р 20208000004920609009, МФО 00190, СТИР 207122519.

Танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган танлов савдоси ўтказиладиган куни савдо бошланишидан бир кун олдин соат 18.00 да тугатилади.

Ушбу объектлар қуйидаги кўрсаткичлар ва танлов шартлари асосида савдога қўйилади:

– энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш;

энг қисқа муддатда тўловларни амалга ошириш;

бошланғич тўловнинг энг юқори фоиздаги таклифи;

объектнинг йўналиши бўйича фаолиятини давом эттириш;

объектда фаолият юритаётган ходимларни иш билан таъминлаш;

қўшимча янги иш ўринлари яратиш;

энг яхши бизнес-режа таклифи.

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кун муддат ичида олди-сотди шартномаси тузиш ва бошланғич тўловни амалга ошириши, бошланғич тўловдан қолган қисмини 10 йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида бўлиб-бўлиб тўлаш мажбурияти юклатилади.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2019 йил 18 июль куни соат
11.00 да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Қарлиқхона МФЙ, Тошсарой кўчаси, 20-уй “Qashqadaryo mulk markazi” МЧЖ биносининг мажлислар залида очилади ва таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор ғолиб деб топилади. Танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар мулклар сотилгунга қадар ҳар ойнинг ҳар душанба кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.

Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

танлов тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"