Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1738
8187
8575

-388
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
140782
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 397 385


“Universal Realtorlik Markazi” МЧЖ

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 14 августдаги ХБ-587/08-буйруғи ҳамда Китоб тумани ҳокимининг 2018 йил 14 июлдаги Х-1467/7-қарорига асосан “Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи”ни реализация қилиш бўйича Китоб тумани, “Йўлдош шаҳарча” МФЙ (Ш.Умаров массиви), “Кавзахона” қишлоғи ҳудудининг 11к-контуридан ҳар бирининг сатҳи 400 м2дан иборат жами 230 та (1-рақамдан 230-рақамгача). Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 350 000 сўм.

Аукцион савдоси 2018 йил 18 сентябрь куни 1 дан 115 гача, 2018 йил 19 сентябрь куни 116 дан 230 гача соат 11.00 да Китоб тумани, Катта йўл кўчасида жойлашган Китоб иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг мажлислар залида бўлиб ўтади. Талабномаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 14 сентябрь куни соат 17.00 да тўхтатилади.

Аукцион савдосида қатнашиш учун талабномалар 20 август кундан бошлаб ҳар куни соат 9.00 дан 17.00 гача (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) Китоб тумани, Катта йўл кўчасида жойлашган Китоб иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносида қабул қилинади. Аукцион савдоларида қатнашиши учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқни бош­ланғич баҳосининг 60 фоизи миқдорда закалат пулини, ҳар бир ер участкаси учун алоҳида тартибда талабномалар қабул қилинадиган охирги кунгача, “Universal realtorlik markazi” МЧЖнинг “Инфинбанк” АТБ Қашқадарё филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000805010589003, МФО 01135, СТИР 302437506.

Аукцион савдоси ғолиби савдо ўтган кундан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини олади.

Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда қуйидаги ҳужжатларни талабнома билан бирга тақдим этадилар:

– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – паспорт нусхаси;

– солиқ тўловчининг идентификация рақами;

– хорижий ҳуқуқий шахслар – низомининг нусхаси;

– хорижий фуқаролар – чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти;

– Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувоҳномаси нусхаси;

– закалат пулини тўланганлигини тасдиқдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Савдода иштирок этишни хоҳлаган талабгорлар ер майдонлари билан Китоб тумани Архитектура ва қурилиш бошқармаси мутахассислари орқали танишишлари мумкин.

Мурожаат учун манзил: Китоб тумани, Катта йўл кўчасида жойлашган Китоб иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биноси. Тел.: (0-375) 225-01-40, (+99895) 505-66-45.

Лицензия: RR-0305.

Хизматлар лицензияланган.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"