Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2217
6492
6099

+393
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
127012
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 435 294

 

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан,

хорижий сармоядорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан 2018 йил 15 январь куни ўтказиладиган офертага таклиф этади!

1. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Ғ.Ғулом МФЙ, Ғузор кўчаси, 10-уйда жойлашган Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига қарашли бино-иншоот (926,45 кв.м.дан иборат омборхона қисми) бўйича:

объектга 308 976 664 (уч юз саккиз миллион тўққиз юз етмиш олти минг олти юз олтмиш тўрт) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

2. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Хонтепа маҳалласи, Соҳибкор кўчаси, 7-уйда жойлашган, “Ўзгеобурғунефтгаз” АЖга қарашли, умумий майдони 221,8 кв.м., қурилиш майдони 221,8 кв.м. бўлган бўш турган эски клуб биноси (кадастр ҳужжатида “Труба синаш биноси” Р-Литер) бўйича:

Объектга 171 760 397 (бир юз етмиш бир миллион етти юз олтмиш минг уч юз тўқсон етти) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2018 йилнинг 15 январь куни соат 11.00 да, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Амир Темур кўчаси, 43-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида очилади.

Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб хар куни (душанбадан жума кунига қадар соат 9.00 дан бошлаб 18.00 гача) қабул қилинади. Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоиз миқдорида олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлаши лозим:

Олувчининг номи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҲККМ;

СТИР: 201122919; Олувчининг банк коди: 00014.

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг “Тўлов мақсади” қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда “Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси учун 200421860104010000000000001 шахсий ҳисоб рақамига” сўзлари кўрсатилади.

Офертага қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ўзи ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг офертага қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, идентификация рақами (СТИР), тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

Оферта ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган талабгор таклифлари:

– сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 180112, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Амир Темур кўчаси, 43-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0-375) 225-03-11, 225-05-81, 225-14-30. Факс: 225-02-31.

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gkitorg.uz

E-mail:   Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак

 

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдолар ўтказилиши жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингизни маълум қиламиз!

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"