Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1475
10175
9382

+793
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
145443
230255
124303

+105952

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 441 144


 

“Urganch sharob” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Жамиятнинг 2017 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти бўйича акциядорларнинг Умумий ҳисобот йиғилишини ўтказиш тўғрисида маълумот

Жамиятнинг номи: “Urganch sharob” акциядорлик жамияти.

Мажлис ўтказиладиган сана: 2018 йил 30 май куни соат 11.00.

Манзили: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси, 417-“а” уй, жамиятнинг мажлислар зали.

Акциядорларнинг реестри ёпилган сана: 2018 йил 24 май.

Реестрни ёпиш учун қарор қабул қилган орган: жамият Кузатув кенгаши.

Реестр ёпиш учун қарор қабул қилинган сана: 2018 йил 15 май.

Кун тартиби:

1. Жамият акциядорларининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Жамият бошқаруви раисининг 2017 молиявий-хўжалик йили фаолияти (бизнес-режа ижроси) юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “Osyo-Audit” МЧЖ молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текшируви ҳисоботини эшитиш.

4. 2017 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини эшитиш;

5. 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш.

6. 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

7. Жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

8. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботларини эшитиш.

9. Жамиятнинг 2018 йил бизнес-режасини тасдиқлаш.

10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва Кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш.

11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва тафтиш комиссиясининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ҳамда бундай ҳақ тўловларининг миқдорларини белгилаш.

12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар янги таркибини сайлаш.

13. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар янги таркибини сайлаш.

14. Жамият ижроия органи аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

15. Жамият ижроия органи раҳбарини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш).

16. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

17. “Урганч аудит” МЧЖ томонидан жамиятнинг Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш хулосасидаги таклифга асосан жамият Уставига қўшимча ва ўзгартиришларни киритиш.

18. Жамият бошқарув органи томонидан 2017 йилнинг 6 январидаги 2-сонли, 13 февралдаги 8-сонли, 7 мартдаги 12-сонли, 17 мартдаги 15-сонли, 11 апрелдаги 21-сонли, 8 майдаги 27-сонли, 18 майдаги 29-сонли, 25 сентябрдаги 46-сонли, 21 ноябрдаги 50-сонли, 4 декабрдаги 52-сонли, 15 декабрдаги 54-сонли ҳамда 25 декабрдаги 56-сонли қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.

19. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни корхона фойдасига олиш масалаларни кўриб чиқиш.

Қўшимча маълумотларни корпоратив ахборот ягона портали openinfo.uz ва жамиятнинг корпоратив веб-сайтидан urganchsharob.uz олишингиз мумкин.

Кузатув кенгаши.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"