Ҳурматли акциядорлар!

 

“Ўзбектелеком” АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2019 йил 28 декабрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 28-а уйда жойлашган компания Бош офисининг мажлислар залида қуйидаги кун тартибида ўтказилади:

 

1.
“Ўзбектелеком” АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2.
“Ўзбектелеком” АКнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.
3.
“Ўзбектелеком” АК янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар бериш билан боғлиқ бўлган акциядорларнинг реестри 2019 йил 5 декабрь ҳолатига тузилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестри 2019 йил 24 декабрь ҳолатига тузилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қатнашчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 28 декабрь куни соат 9.30 дан 10.00 гача амалга оширилади.

Акциядорлар умумий йиғилишда қатнашиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки акциядорларнинг вакиллари ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари лозим.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши билан боғлиқ ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 28-а уйда танишиш мумкин. ( Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак )

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-23-81, (0-371) 239-23-55.