“Hamkorbank” АТБ акциядорлари диққатига!

Ҳурматли акциядорлар! 

Ўзбекистон Республикаси, Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси 85-уй манзилида жойлашган (электрон почта манзили: Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак , веб-сайт: www.hamkorbank.uz), чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки, сизга 2018 йил 4 октябрь куни соат 10.00 да Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 85-уй (Банк биноси)да “Hamkorbank” АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2018 йил 27 сентябрь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2018 йил 4 октябрь куни соат 9.00 да бошланиб соат 10.00 гача давом этади.

Кун тартиби:

1. Банк кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисида.

2. Банк акцияларини майдалаш тўғрисида.

3. Банкнинг эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.

4. Банкнинг 2017 йил якунлари бўйича олинган соф фойданинг бир қисмини банкнинг устав капиталини оширишга йўналтириш тўғрисида.

5. Банкнинг устав капиталини кўпайтириш масалаларини, шунингдек, банк уставига банкнинг устав капиталини кўпайтириш ҳамда банкнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш ваколатини банк кенгашига бериш тўғрисида.

6. Банк уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

7. Банкнинг янги таркибий тузилмасини тасдиқлаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан “Hamkorbank” АТБда танишишингиз мумкин.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

 

“Hamkorbank” АТБ.