Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6600
7704
8056

-352
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118841
238474
142686

+95788

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 907 701


“Алоқабанк” АТБ акциядорлари диққатига!

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини чақириш тўғрисида

“Алоқабанк” АТБ кенгаши акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини 2018 йил 24 апрель куни соат 9.00 да, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уйда жойлашган “Алоқабанк” АТБ биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Алоқабанк” АТБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши рег­ламентини тасдиқлаш.

2. “Алоқабанк” АТБнинг 2017 йил иш фаолияти якунлари бўйича банк кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.

3. “Алоқабанк” АТБнинг 2017 йил иш фаолияти якунлари ҳамда 2018 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги банк бошқаруви раиси ҳисоботини тасдиқлаш.

4. “Алоқабанк” АТБнинг 2017 йил иш фаолияти якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

5. “Алоқабанк” АТБнинг 2017 йил иш фаолияти якуни бўйича аудиторлик ҳисоботи.

6. “Алоқабанк” АТБнинг йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

7. “Алоқабанк” АТБнинг 2017 йил иш фаолияти якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш.

8. “Алоқабанк” АТБнинг тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

9. “Алоқабанк” АТБ Кенгаши аъзоларини сайлаш.

10. “Алоқабанк” АТБ акцияларини сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик.

11. Банкка аффилланган шахс “Ўзбектелеком” АК билан тузиладиган битимларни маъқуллаш.

12. “Алоқабанк” АТБнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

13. “Алоқабанк” АТБнинг устав капиталини ошириш.

14. “Алоқабанк” АТБнинг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

“Алоқабанк” АТБ Кенгашининг 2018 йил 12 апрелдаги йиғилиши қарорига асосан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2018 йил 18 апрель куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар рўйхати 2018 йил 12 апрель куни ҳолатига тузилади.

Банк акциядорларини ва мажлис қатнашчиларини рўйхатга олиш 2018 йил 24 апрель куни соат 8.00 дан 8.50 гача давом этади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши маълумотлари билан Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уйда жойлашган “Алоқабанк” АТБда танишишингиз мумкин. Банкнинг электрон почта манзили: Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак . Маълумот учун телефонлар: 232-83-67.

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"