Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
419
8866
8719

+147
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
165144
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 421 748

pul_160_1Ривоят. Қадимда қашшоқликда аранг кун кечирадиган бир кишининг бисотидаги биттаю-битта товуғи қўққисдан тилла тухум туғибди. У киши аввалига, биров ҳазиллашган, деб ўйлабди. Лекин ҳар эҳтимолга қарши тухумни заргар ҳузурига элтибди. Заргар тухум асл тилладан эканлигини тасдиқлабди. Тухум катта пул эвазига сотилибди.

Ўша куни кечқурун камбағал киши катта базм уюштирибди. Эртасига катакдан хабар олса, товуқ яна битта тилла тухум босиб ётибди. Бу ҳолат бир неча кун давом этибди.

Аввалига у ўз бахтига ишонмабди. Кейин эса нафси ҳакалак отибди. Унга кунига битта тилла тухум камлик қила бошлабди. У катакка бориб, товуқни сўйиб, ҳамма тухумга биратўла эгалик қилмоқчи бўлибди. Бироқ товуқ ичидан нўхатдек келадиган, ҳали тўлиқ етилмаган тухум чиқибди, холос.

Бу масалдан хулоса: тухум бераётган товуқни сўймаслик керак.

Бойиб кетиш – ҳуқуқ! Ҳали ҳеч қачон бойиш бизнинг замонамиздагидек осон бўлмаган. Фаровонлик – бу сиз туғилишингиз биланоқ берилган ҳуқуқ. “Унда нега ҳамма инсон бой эмас?” деган саволнинг жавоби жуда оддий: инсонларнинг кўпчилиги тилла тухум қўяётган товуқни сўйиб юборишади. Ахир товуқ – капитал, тухум эса ундан олинадиган фоиз. Капиталсиз ҳеч қанақа фоизлар бўлмайди. Кўпчилик инсонлар қўлларида бор пулларининг ҳаммасини сарфлаб юборишади. Баъзилар эса ўзларида мавжуд пулдан ҳам кўпроқ ишлатиб, қарзга ботишади. Бундай йўл билан товуқ ўстириб бўлмайди. Улар уни жўжалигидаёқ, ҳали тухум қўйишга қодир бўлмаган пайтлардаёқ нобуд қилиб юборишади.

Фаровонликнинг асосларини тушуниб олишни одат қилиш лозим бўлади. Бунинг учун олаётганингизга нисбатан камроқ харажат қилиш керак. Ортиқча пулларни бир нарса олишга харжлаш ёки товуқ ўстириш учун иқтисод қилиш мумкин. Шуни тан олиш керакки, биз хоҳлаган нарсаларнинг ҳаммаси ҳам бизга керак эмас. Бизга ҳақиқатда нима керак ўзи? Кўпчилигимизда харжланмаган пуллар қолади. Масала уларга қандай муносабатда бўлишдадир. Пулларни мебель, автомобиль, саёҳатлар, кўнгилочар нарсаларга сарфлаш керакми ёки бирор ишга?

Ҳаммаси жуда оддий: пулларни харжлаш мумкин ёки иқтиcод қилиш. Айтайлик, етти йилдан сўнг харжу иқтисодингизни ҳисоб-китоб қилишни истаб қолдингиз. Сизнинг молиявий ҳолатингиз қандай кўриниш олади? Сиз товуқ ўстирдингизми ёки жўжани қовурдингизми? Сиз капитал киритиш учун асос яратдингизми ёки кейинчалик мутлақо нокераклиги ойдинлашган нарсалар харид қилдингизми?

Ҳам иқтисод, ҳам ҳаловат. Ўз - ўзингизга ҳақ тўлаш ҳақида қайғуринг. Нон сотиб олар экансиз – новвойга, сабзавот харид қила туриб – деҳқонга тўлайсиз. Қачон сиз ўзингизга тўлайсиз? Жавоб: иқтисод қилинг! Доимо иқтисод қилиш учун кўпчилик инсонларга шахсий интизом етишмайди. Бунда сизга оддий тизим ёрдам беради. Сиз махсус “товуқ” ҳисобрақамини очинг. Банкингизга сизнинг амалдаги ҳисоб рақамингиздан омонат ҳисоб рақамига пул ўтказиб туриш ҳақида доимий кўрсатма беринг. Бу йўл билан ҳар ойнинг бошида унга даромадларингизнинг ўн фоизи келиб тушади. Бу пуллар иш бошлаш учун тўпланмоқда, уларни ишлатиш мутлақо мумкин эмас.

Бу вазиятда ҳаёт шодликларини унутиш ҳам ярамайди. Бунинг учун яна бир ҳисобрақам – кўнгилочар ишлар ҳисоб рақамини очинг. Бунга ҳам даромадларингизнинг муайян бир қисми, айтайлик 5-8 фоизи ўтиб туради. Бу пулларни виждонингиз қийналмай ишлатишингиз мумкин. Бу йўлдан юриб, сиз бир ўқ билан икки қуённи урасиз: ўз ҳузурингизни унутмай яшайсиз ва бир вақтнинг ўзида келажагингиз учун пул тўплаб борасиз.

 Маошингиз ошса, кўпроқ пул орттиринг. Даромадларингиз ошган са­йин ҳаётингиз даражаси ҳам юксала боришини пайқаган бўлсангиз керак. Бироқ бу ҳолда сиз қанча кўп ишлаганингиз сайин капиталингиз ўсмаётгани кузатилмаслиги керак. Бу ерда ҳам оддий усулни қўллаш мумкин.

Маошингиз ошиши билан унинг эллик фоизини тўпланиб бораётган ҳисоб рақамга ўтказишингиз керак. Сиз аввалги маошга ўрганиб қолганингиз туфайли бу сизга умуман таъсир қилмайди. Сиз маошингизнинг “ярим баробар” ошганига осонгина кўникасиз. Бу ҳолатда омонатингиз янада тезроқ кўпая бошлайди ва белни янада маҳкамроқ боғлашга ҳожат қолмайди.

Ўзини оқлайдиган омил. Агар сиз юқорида баён этилган тизимни ташкил этмасангиз, виждонингиз доим қийналиб юради. Айтайлик, сиз 10000 сўм сарфладингиз. Бироқ бу сизни хурсанд қила олмайди, чунки шу ўн минг сўмни иқтисод ҳам қилишингиз мумкин эди. Агар пулни иқтисод қилсангиз, уни ишлатишингиз мумкинлиги ҳақидаги фикр сизни тарк этмайди.

Таклиф этилган иккита ҳисобрақам модели сизга молиявий режалаштиришга янада оқилона ёндашиш имконини беради. Энди мунтазам иқтисод сизнинг шахсий интизомингиз ва иродангизга боғлиқ эмас. Тизим автоматик равишда ишлайди. Фақат ҳеч қачон ва ҳар қандай вазиятда сиздан битта нарса талаб этилади – асосий капиталга тегмаслик. Яхшиси, бу пуллар сизники эмас, товуғингизники эканлигини тасаввур қилинг. Агар сал сусткашликка йўл қўйсангиз, аҳмоқ камбағал киши ҳолатига тушасиз.

Кейинги фаровон ҳаётингиз асослари ана шу йўсинда қурилади. Аввалига сиз пул тўплашингиз керак. Эҳтимол, кейинроқ янада кўпроқ пул ишлай бош­ларсиз ёки капиталдан кўпроқ фоиз ола бошларсиз. Бироқ, аввало, ўша капитал тўпланиши керак.

Навбатдаги қадам тўпланган пулларни бирор жойга сармоя қилиб киритишдир. Узоқ истиқболли, йилига камида ўн икки фоиз даромад келтириши мумкин бўлган сармоя киритиш имкониятларини изланг. Айтайлик, сиз 15 минг доллар тўп­ладингиз. Агар улар йилига ўн икки фоиз устама билан банкка омонатга қўйилса, ўн беш йилда 100 минг доллардан ошади. Худди мана шунга тилла тухум дейилади. Йилига ўн икки фоиз даромад билан сиз асосий капиталга қўл теккизмасдан ҳар ой ўзингиз учун етарли бўлган миқдордаги пулни олишингиз мумкин. Бироқ унутманг, ҳаммаси ўн беш минг доллар тўплаганингиздан бошланган.

Қўлларимиз кирми ёки тоза? Пул – қўлнинг кири, дейишади. Афсуски, қўлларимиз топ-тоза, дегувчилар ҳам бор. Пул ҳаётдаги энг муҳим нарса эмас. Бироқ у қачон алоҳида аҳамиятга эга бўлишини биласизми? Агар у етмаса ва миянгиз фақат қаердан пул топиш мумкинлиги ҳақидаги ўйлар билан банд бўлса! Пул бизга қўшимча имкониятларни яратади. Ўзингиз ўйланг: агар пулингиз ҳозиргидан бир неча баробар кўп бўлганда ҳаётингиз қанчалик ўзгарарди?

Ҳар қандай инсоннинг ҳаётида бешта йирик соҳани ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу саломатлик, ўзаро муносабатлар, молия, туйғулар (руҳий соҳа) ва иш (ҳаёт мазмуни). Мазкур соҳаларнинг ҳар бири ўз-ўзича муҳимроқ. Улардан бирида тараққиётга эришсак, бу бошқа соҳаларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Агар биз молияни бошқаришни пухта ўргансак, бутун ҳаётимиз янги сифат даражасига кўтарилади. Бизда янгидан-янги имкониятлар пайдо бўлади.

Бутун умримиз давомида оқилона хатти-ҳаракатлар бизга кўмак бериб, шодлантириб, йўлдошимиз бўлади. Худди шунингдек, бутун умримиз давомида нодонларча хатти-ҳаракатлар бизни изма-из таъқиб қилиб, азоблайди ва мавжудлигимизни заҳарлаб туради. Биз қандай йўл тутишимиз ҳақида қарор қабул қилишимиз керак. Пул ҳам ҳаётимиздаги барча нарсалардек фойдамизга ёки зиёнимизга ишлаши мумкин. Инсон ўзида молиявий фикрлашни тарбиялаши керак. Пул сизнинг муаммонгизга айланишига қўйиб бермаслик керак. Улар ижобий кучга айлансин.

Саховат ортидаги тўкинлик. Қанчалик бойир эканмиз, атрофимиздагилар олдида масъулиятимиз шунчалик ортиб бораверади. “Бизнинг” пулларимиз ҳеч қачон тўлалигича бизга тегишли бўлмаган. Агар яқинларимизнинг муҳтожлигидан юз ўгирсак, ҳеч қачон тўла-тўкис бахтли бўла олмаймиз. Биз бутуннинг бир қисмимиз, шу сабабли атрофимиздагилардан миннатдор бўлишимиз, улар билан бўлишиб, миннатдорлигимизни намойиш қилишимиз керак.

Кўпчилик “қачонки чин маънода бой-бадавлат ва бахтли бўлсамгина бўлишишни бошлайман”, дейди. Аввалига улар ўз-ўзларига ёрдам бермоқчи бўлишади. Бироқ бунақаси кетмайди. Товуққа эга бўлмасдан тилла тухум олиш мумкин эмас. Фақат ўзини ўйлаган инсон ҳам бахтли бўлолмайди. Ҳали дон экмасдан ҳосил олишнинг иложи йўқ.

Бунга бошқа нуқтаи назардан қараб кўрайлик. Айнан ҳозир қандай вазиятда эканлигингиздан қатъи назар, сайёрамиз аҳолисининг катта қисми наздида сиз бадавлатсиз. Ер аҳолисининг учдан икки қисми сиз билан дарҳол жой алмашишга тайёр. Атрофимиздагилар билан бўлишар эканмиз, биз коинотга сигнал жўнатамиз: “Ташаккур. Менда мен истаганимдан ҳам ортиқ нарса бор. Мен бош­қаларга ёрдам беришим мумкин”. Бу ҳолатда бизнинг пулга муносабатимиз янада табиийроқ бўлаверади. У бизга кўпроқ бахш этилади. Хайрия – бу ўз-ўзимизга ишончнинг исботи. Сиз ўзингизни бадавлатликка ундагансиз ва истакларингиз пировард натижада ҳаётдан оладиган нарсаларингизни белгилаб беради.

Ўзингиздаги ва ўзгалардаги молия­вий эркинлик. Эртами-кечми, шунча йил нима учун бунчалик сабот билан меҳнат қилганингизни тушуниб оласиз. Катта пул топиш ўз ҳолича молиявий хавфсизликни таъминлай олмаслигини вақти келиб ҳаммамиз тушуниб етамиз. Қачонлардир ҳар бир инсон ўз молия­вий эркинлигининг олий даражасига етишади ва ўз капиталининг фоизларига яшай бошлайди. Ғолиблар билишадики, инсонни пул эмас, ундан оқилона фойдаланиш бахтли қила олади. Пул ҳам шунга лойиқ инсонларнинг қўлига бориб тушади.

Нодир МАҲМУДОВ тайёрлади.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"