“Qizilqumsement” АЖ

акциядорлари диққатига!

2019 йил 5 октябрь куни соат 11.30 да “Qizilqumsement” АЖ мажлислар залида акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартиби:

1.  Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

2. Давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидаларини жорий этиш.

3.  Жамият структурасини янги таҳрирда тасдиқлаш.

4. Жамият ички ҳужжатларини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида (“Qizilqumsement” АЖ бошқарув ва назорат органларини мукофотлаш тўғрисида”ги ва “Qizilqumsement” акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомлар).

Манзил: Навоий шаҳри, “Qizilqumsement” АЖ мажлислар зали.

Йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар рўйхати 30.09.2019 йил ҳолатидаги реестр асосида тузилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10.30 дан 11.25 гача.

Қўшимча ахборот ва маълумотларни жамиятнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлимидан олишингиз мумкин.

Тел.: (0-436) 229-83-04.

 

Жамият маъмурияти.