Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8681
9530
8655

+875
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
112122
276658
111221

+165437

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 481 056


“Нишон пахта тозалаш” АЖ

акциядорлари диққатига!

2019 йил 29 июнь куни соат 15.00 да “Нишон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нишон ҚФЙда жойлашган жамият маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 13.00 да бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.nishonpaxta.uz

Йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.

4. Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.

5. Жамият ижроия органи раҳбари Буриев Жамшид Абдижамилович билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ қарорни маъқуллаш.

6. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

7. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2018 йиллик ҳисоботини ва 2019 йил учун мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.

10. Жамиятнинг эски йиллардан ҳамда 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

13. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

14. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

15. Жамиятнинг эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдорини белгилаш.

16. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

17. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомларни тасдиқлаш.

18. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.

19. Жамиятда 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

20. Жамият томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.

21. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан, дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.

22. Жамият томонидан “Барака пахта текс” МЧЖга киритилган ва киритиладиган таъсис улушларини тасдиқлаш.

23. Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 18 мартдаги 230-қарорлари ижросини таъминлаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 7 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2019 йил 25 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат – паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекис­тон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун – нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун – мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Нишон пахта тозалаш” акция­дорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нишон ҚФЙ, электрон почта: Ушбу e-mail манзили спам-ботлардан ҳимоя қилинган, уни кўриш учун Сизда Javascript ёқилган бўлиши керак тел.: (90) 609-23-63.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"