Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4843
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
86767
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 548 492


Shohrud” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Shohrud” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги 2017 йил якунлари бўйича ҳисобот умумий йиғилиши 2018 йил 23 май куни соат 11.00 да Бухоро шаҳри, Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси, 195-уйда жойлашган жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10.00 да бошланади.

Йиғилишга қатнашадиган акциядорларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси давлат унитар корхонаси томонидан шакллантирилган реестрга асосан тузилади.

Йиғилиш кун тартиби:

I. Жамият акциядорларининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

II. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

III. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “Осиё-аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилоти аудиторининг ҳисоботини эшитиш.

IV. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини эшитиш.

V. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, шу жумладан баланс, молиявий натижалар ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш.

VI. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тасдиқлаш ва тақсимлаш.

VII. Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш.

VIII. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини эшитиш.

IX. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш.

X. Жамиятнинг 2018 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

XI. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш ва Кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорларини белгилаш.

XII. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўлаш комиссиясининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрнини қоплаш ҳамда бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорларини белгилаш.

XIII. Жамият бошқарув органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш.

XIV. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш.

XV. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш.

XVI. Жамиятнинг бошқарув органини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш ва у билан тузиладиган ишга ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини тасдиқлаш.

XVII. Жамият бошқарув органи аъзоларини сайлаш.

XVIII. Жамиятда аудиторлик текширувини ўтқазиш, 2018 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

XIX. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

XX. Жамиятга қарашли “Янгибозор шароб ширкати” Пешку тумани маркази ҳудудда кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилганлигини инобатга олиб, мазкур шароб ширкатнинг бино-иншоотларини бузиб, ҳудуддаги ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига бериш.

Акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилган орган: жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил 2 майдаги мажлис қарори.

Акциядорлардан йиғилишга фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиши шартлигини ва йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан маълумот, материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари мумкинлигини билдирамиз.

Мурожаат учун телефон: (0-365) 225-06-77.

Жамият Кузатув кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"