Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1609
6099
6367

-268
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
119912
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 428 193
Главная Объявления Дори воситалари рекламаси

dori_160бунинг учун қаердан рухсат олиш мумкин?

Аввало, таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз қонунчилиги талабларига кўра, дори воситаларини оммавий ахборот воситалари, кўчалар, хиёбонлар, транспорт воситалари ҳамда сайтларда реклама қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигидан рухсат олиш керак.

Алоҳида рецепт билан бериладиган дориларни тарғибот қилиш эса тор доирада, яъни фақат дори воситаларини тарқатишга ҳуқуқи бўлган мутахассислар орасида, фармацевтика соҳасига оид маълумот-ахборот марказлари ёрдамида ихтисослашган махсус нашрларда, конференция, симпиозум, кўргазмаларда амалга оширилади. Шунингдек, алоҳида рецепт билан бериладиган дори воситаларини кўп учрайдиган буюмлар (соатлар, календарлар, соябонлар, брелоклар, кулдонлар, совғалар, канцелярия маҳсулотлари, идишлар, белгилар)да жойлаштириш мумкин эмас. Аҳоли ўртасида фақат рецепт билан берилмайдиган дори воситаларини тарғиб қилиш мумкин.

Лекин дори воситалари, даволаш усуллари, умуман, инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлган рек­ламалар одамда шифокорга учраш шарт эмас, деган фикрни шакллантирмаслиги лозим. Афсуски, кундалик ҳаётимизда мазкур йўналишда баъзи пайтларда қонунбузилиш ҳолатларига дуч келиняпти. Масалан, “Панадол”қабул қилинг, барчаси ҳал бўлади”, “ТРИМОЛ” истеъмол қилинг, барча оғриқлар йўқолади” каби тарғиботлар қонунчиликка зид ҳисобланади. “Комфорт даволаш”, “Ишончли самара”, ”Самараси исботланган”, “Энг маъқул танлов” каби тарғиботлар ҳам шулар жумласидан бўлиб, улар истеъмолчиларни чалғитмоқда. Яна айрим мисолларни келтириб ўтайлик. “Де-Нол” (Astellas, Нидерландия) препарати ва бошқа дори воситалари рекламасида “100 фоиз беморлардаги шамоллашга ёрдам беради”, “Юқори самара” ва “Мақбул нарх, сифатли, фойдали” каби сўзлар мавжуд бўлиб, улар қонунчилик талабларига зид ҳисобланади. Косметика воситаси ҳисобланган “Dercos” ёки “ПОЛИЖИНАКС”, “ПОЛИЖИНАКС вирго”препаратларитарғиботида ҳам шундай жумлалар бор.

Аслида қонунчилик талабларига мувофиқ, дори воситалари тарғибот қилинганда матн оддий сўзлардан иборат бўлиб, дори ва ишлаб чиқарувчининг тўлиқ номи, дорининг асосий хусусиятлари ва қабул қилиш меъёрлари ҳақида маълумотлар бўлиши, шунингдек, матннинг муайян қисмида дорининг акс таъсири тўғрисида ахборот бўлиши керак.

Афсуски, баъзида болалар витаминлари бўйича “акция”лар ўтказилаётганлиги тўғрисидаги тарғиботларга ҳам кўзимиз тушади. Ваҳоланки, вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларининг рекламаси ўсмирларнинг ўзлари билмаган ҳолда дорига нисбатан эътиборини тортмаслиги лозим. Бундан ташқари, “Реклама тўғрисида”ги қонунда ҳам вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини тарғибот қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсати билан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Мазкур талаб ижросини назорат қилиш учун эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 15 декабрда “Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳам қабул қилинган.

Табиий савол туғилади: рекламанинг мавжуд қонунчилик талаб­ларига мослиги ва унинг мазмуни учун ким жавоб беради? “Реклама тўғрисида”ги қонунга кўра, бунинг учун реклама берувчи ҳам, уни тайёрловчи ҳам, қолаверса, рекламани тарқатувчи ҳам жавобгар ҳисобланади. Шу билан бирга, дори воситалари тўғрисида рек­лама берувчилар, тарқатувчилар ва тарғибот материалини тайёрловчилар реклама материаллари ҳамда уларнинг нусхаларини сақлашга мажбурдир. Маҳсулотни қонунчиликка зид равишда тарғиб этганлиги, ишончсиз реклама берганлиги, ташқи реклама воситаларини жойлаштиришда тартиб-қоидаларга риоя қилмаганлиги ва соҳада бошқа қонунчилик меъёрларини бузганлари учун реклама берувчилар ҳам, уни тайёрловчилар ҳам, тарқатувчилар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилади.

Жаҳон тажрибасида мазкур йўналишда учраётган қонунбузилишлар учун жаримага тортиш ҳолатлари учраб туради. Хусусан, Россия Федерал антимонополия хизмати “Гедеон Рихтер” (Венгрия) фармацевтика компаниясига жарима солди.

Бунга шифокорлар учун ихтисослашган нашрда “Димиа”, “Белара”, “Силует”, “Регулон”, “Линдинет 30” ва “Мидиана”дори воситалари тарғибот қилинаётганда йўл қўйилган камчиликлар сабаб бўлди. Ваҳоланки, рекламалардаги маълумотлар илмий тадқиқотларга асосланганди, аммо Россия Федерал антимонопопия хизмати илмий тадқиқотлар рекламалар учун манба бўлмаслигини, қонунчилик меъёрларига тўғри келмаслигини асос қилиб олган.

Шунингдек, Россиянинг “Домашний” ва “Пятница!” каналларигаҳам эфирга узатилаётгандори воситалари рекламасида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўяётгани учун учун жарима солинган. Масалан, «ВАРТНЕР® Нэйл­Эксперт» дориси тарғиботида “қўзиқоринларни уч марталаб йўқотиш хусусиятига эга, заҳарланишдан ҳимоя қилади ва тирноқларни тиклайди” сўзлари ишлатилган. Оқибатда «Биттнер Фарма» масъулияти чекланган жамияти ҳамда телевидение каналлари томонидан хатоликларга йўл қўйилган.

Айрим ҳолатларда дори воситалари рекламаларида “№ 1”, “Энг яхши”, “Фақат”, “Ҳақиқий”, “Фақат бизда”, “Энг аниқ”, “Экологик тоза”, “100 фоиз кафолат”, “Жаҳон андозаларига тўлиқ мос”, “Ҳамма талаб­ларга тўлиқ жавоб беради”, “Жуда сифатли“, “Самараси исботланган”, “100 фоиз натижа”, “Ишончли даво”, “Акс таъсирлари йўқ”, “Мақбул танлов”, “Барча хавфсизлик чоралари кўрилган”, “Энг охиргиси”, “Ҳар жиҳатдан даво”, “Мақбул қарор”, “Дунёда етакчи”, “Энг ишончли”, “Энг охирги авлод препарати”, “ Ўхшаши йўқ”, “Акс таъсири жуда кам”, “Оғриқни унутасиз”, “Бутун оила учун”, “Ноёб таркиб” каби сўзлардан фойдаланилади. Аслида бундай жумлалар тарғибот қилинаётган маҳсулотни бўрттириб кўрсатиб, истеъмолчини чалғитади, қолаверса, қонунчилик талабларига зиддир.

Кейинги пайтда баъзи давлатларда шифокорларнинг фармацевтика корхоналари билан қандайдир тарзда алоқаси борлиги, оқибатда уларнинг дори воситаларини беморларга тарғиб қилаётганлиги ҳолатлари ҳам пайдо бўлмоқда. Америкада бу масалани ўрганган бир гуруҳ олимлар ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 90 фоиздан зиёд шифокорларнинг фармацевтика корхоналари билан алоқаси бор. Масалан, 10 нафар шифокордан 4 нафари совғалар олишади, яъни ишхонасида корхоналар ҳисобидан овқатланишади ёки уларга баъзи дорилар текинга берилади, конференция ва учрашувларга бориши учун харажатларни қоплашади, 3 нафар шифокор эса фармацевтика компанияларининг лекторлар гуруҳлари ёки маслаҳат кенгашларида консультант бўлиб иштирок этади.

Яқинда пойтахтимизда “Дори-дармон воситалари: реклама, ноҳалол рақобат ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш асослари” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида юқоридагилар хусусида сўз юритилиб, иштирокчиларга дори воситаларини реклама қилишда қўйиладиган асосий талаб­лар, дори воситаларини реклама қилиш учун рухсатнома олиш ва рўйхатга олиш тартиблари, интеллектуал мулкни ҳимоялаш ҳамда фармацевтика соҳасида ноҳалол рақобатга йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, мамлакатимиз ва хориждаги фармацевтика компания­лари ҳамда ишлаб чиқарувчилар ваколатхоналари ассоциацияси вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Семинар-тренинг қатнашчиларнинг соҳага оид билимларини янада мустаҳкамлашга, таж­риба алмашишга ҳамда фаолият самарадорлигини ошириш билан боғлиқ кўникмалар билан яқиндан танишишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

Объявления газеты "Менинг Мулким"

19 01 2018

Нормурадов Отамурод Турсунович

  Утерянную зачетную книжку №0207 (бакалавра), выданную Ташкентским государственным техническим университетом имени Ислама Каримова на имя Нормурадова Отамурода Турсуновича, считать недействительной.
19 01 2018

Tosh makon progres МЧЖ

Шайхонтоҳур тумани “Ягона дарча” маркази томонидан 12.08.2016 йилда 009427-09 реестр рақами билан рўйхатга олинган “Tosh makon progres” МЧЖнинг устав фонди 500 000 000 сўмдан 200 000 000 сўмга камайтирилишини маълум қилади.
19 01 2018

Гиясова Мияссар Ибрагимовна

Юнусобод тумани кадастр хизмати томонидан Гиясова Мияссар Ибрагимовна номига Юнусобод тумани, 11-мавзе, 40-уй, 66-хонадон учун берилган уй план кадастр ҳужжатлари йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.

Объявления газеты "Iste'molchi"

10 01 2018

Тошкент шаҳри прокуратураси

  2018 йилда 31 240 000 сўмлик интернет хизматларини кўрсатиш бўйича танлов эълон қилади. Батафсил маълумотлар: Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси, 6-уй. Тел.: 277-94-84.  
10 01 2018

Хафизова Рахима

Утерянный аттестат о 9-классном образовании U.Н №2161066, выданный в 2006 году средней школой №41 Янгиюльского района на имя Хафизовой Рахимы, считать недействительным.
10 01 2018

LION MSHSHB МЧЖ

“LION MSHSHB” МЧЖга тегишли Нексия-Донс ГБА СПГ русумли давлат белгиси 01974 ТТВ автомобили учун 14.07.16 йилдан 13.07.2018 йилгача ЙШЕАТ учун берилган АТ № 0095723 рақамли лицензия варақаси йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"