Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Главная Объявления Акциядорлар мурожаати доимий эътиборда

murojaat_180Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, 14 та акциядорлик жамияти устав жамғармаларига чиқарилган 21,7 млн. дона акция бўйича қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорида 271 та ҳолатда 955,4 млн. сўмлик биржа ва биржадан ташқари битимлар рўйхатга олинган бўлиб, бу йилнинг мос даври билан солиштирганда 5,4 баравар кўпдир.

Бугунги кунда бошқарма томонидан акциялари чиқарилуви рўйхатга олинган акциядорлик жамиятлари сони 29 та бўлиб, улар томонидан муомалага чиқарилган акцияларнинг умумий суммаси 73,2 млн. сўмдан иборат.

Ҳисобот даврида “Ўзқишлоқэлектрқурилиш” акциядорлик жамияти устав жамғармасига қўшимча равишда чиқарилган номинал қиймати 5 000 сўмдан бўлган 170 612 дона 853,1 млн. сўмлик эгаси ёзилган оддий нақдсиз шаклдаги, “Самарқанд дори-дармон” акциядорлик жамияти устав жамғармасига қўшимча равишда чиқарилган номинал қиймати 1250 сўмдан бўлган 480 544 дона 600,7 млн. сўмлик эгаси ёзилган оддий нақдсиз шаклдаги акциялар бўйича қарорлар бошқарма томонидан рўйхатга олинди.

Соҳага оид қонун ва қонуности ҳужжатлар талаблари, мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида мутахассислар ва тадбиркорлар ҳамда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари ва акциядорларига ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, эмитентлар фаолиятида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда назорат органлари мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хўжалик фаолиятига асоссиз аралашувларига йўл қўймаслик юзасидан профилактик-тарғибот чораларини кўриш, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига амалий кўмак бериш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларида 17 та учрашув ташкил этилди. Шу билан бирга, ”очиқ эшиклар куни” ҳам мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Профилактик тадбирлар натижасида 24 та акциядорлик жамиятига иш фаолиятидаги муаммоли масалалар ечими юзасидан амалий кўмак бериш орқали уларнинг 56 ҳолат бўйича хато ва камчиликлари бошқарма томонидан ўз вақтида бартараф этилиб, қонунбузилиш ҳолатлари содир этилишининг олди олинишига эришилди.

Шунингдек, акциядорлар ҳуқуқлари бузилганлигини аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида бошқармада фаолияти йўлга қўйилган “ишонч телефони” орқали фуқаролар, тадбиркорлар, акциядорлар ва акциядорлик жамиятларининг вакилларидан тушган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Айрим мурожаат муаллифларининг қонуний ҳуқуқлари тикланган ҳолда уларнинг ҳисобига 6,1 млн. сўм миқдоридаги акциялар учун бозор нархидаги тўловлар ҳамда дивиденд тўловлари ундириб берилди.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига, Давлат рақобат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонасига, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига ҳамда тўғридан-тўғри бошқармага 57 нафар жисмоний ва 6 нафар юридик шахсдан келиб тушган электрон ва ёзма равишдаги мурожаатлар бошқарма ваколатлари доирасида кўриб чиқилди ва тегишли зарурий ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Акциядорларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 200,2 млн. сўм миқдоридаги акция ҳамда дивиденд тўловлари улар фойдасига ундирилди.

 

Норбой ЖЎЛМАТОВ,

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг

Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи.

 

Объявления газеты "Менинг Мулким"

10 08 2018

ООО Sarvar avto biznes

ООО «Sarvar avto biznes» (ИНН 304648226), зарегистрированное Центром «Одно окно» Сергелийского района от 14 февраля 2017 года за №005662 (реестровый №005662-06), расположенное по адресу: город Ташкент, Сергелийский район, улица Эркинлик, дом №61, ликвидируется. Решение учредителя о…
10 08 2018

Xalmurodova Nilufar Maxset qizi

Утерянный аттестат U №8591893, выданный R. Glier nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan musiqa akademik litseyi 25 июня 2018 г. на имя Xalmurodova Nilufar Maxset qizi, считать недействительным.
10 08 2018

Агзамов Миргафур Агзамович

Утерянные кадастровые документы на дом, расположенный по адресу: город Ташкент, Юнусабадский район, ул. Барака, дом 50, выданные БТИ Юнусабадского района г. Ташкента на имя Агзамова Миргафура Агзамовича, считать недействительными.

Объявления газеты "Iste'molchi"

15 08 2018

Respublika mulk markazi МЧЖ Пойтахт филиали

“Respublika mulk markazi” МЧЖ Пойтахт филиали бошланғич баҳоси ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади! Савдога “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг 2018 йил 6 июлдаги 38-11-01/705-такрорий буюртманомасига асосан, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 54-уйда…
15 08 2018

Best Auto Auksion МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали

“Best Auto Auksion” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади! Савдога Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-қарорига, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2018 йил 10 июлдаги 01-03/891-хатига ҳамда…
15 08 2018

Асатов Эркин Хамидуллаевич

Тошкент давлат юридик институти томонидан 2003 йилда Асатов Эркин Хамидуллаевич номига берилган В № 094976 рақамли 576-рўйхат рақамли бакалавр дипломининг иловаси йўқолганлиги сабабли бекор қилинади.

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"