Ўзбек
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2457
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105446
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 067 896
Главная Банкротства Топ-статьи Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар

bojhona_160_1улар эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларини қўллаб-қувватлашда нечоғли аҳамият касб этяпти?

Мамлакатимизда инвестиция сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган, рақобатбардош ва экспортбоп товарлар ишлаб чиқариш, мавжуд хомашёларни чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулотлар тури ва улушини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш тобора жадаллашмоқда.

Бунда эркин иқтисодий зона (ЭИЗ)лар, яъни мамлакат ва чет эл сармояларини, истиқболли замонавий технология ва бошқарув тажрибасини минтақани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан изчил ривожлантиришга жалб этиш ниятида ташкил этилган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиб-қоидалари бўлган, юридик ва жисмоний шахслар қонунан рухсат этилган хўжалик, молиявий ва бошқа фаолиятнинг исталган тури билан шуғулланиши учун махсус ажратилган ҳудудлар ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Зеро, ҳозир республикамизнинг 10 та ҳудудида 14 та эркин иқтисодий зона фаолият юритмоқда. Бугунга қадар уларда 62 та лойиҳа амалга оширилди, 87 та лойиҳа бўйича ишлар давом эттирилмоқда, кўриб чиқилаётган 135 та лойиҳа эса тасдиқланиш арафасида. Қувонарлиси, эркин иқтисодий зоналар шарофати ўлароқ, ҳудудларни ҳар томонлама тараққий эттириш, миллий бозорни жаҳон бозорига интеграциялаштириш, сифатли товарлар билан бойитиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, илмий-тадқиқотлар ютуқларини амалиётга татбиқ этиш, меҳнатни бошқаришнинг янги шаклларига ўтиш имкониятлари кенгаймоқда. Сўнгги пайтларда эса эркин иқтисодий зоналарни дадил ривожлантириш ва самарали фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг инвестицион жозибадорлигини тубдан ошириш, иштирокчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор янада кучайди. Айни чоғда соҳанинг ҳуқуқий негизи босқичма-босқич мустаҳкамланиб, тезкор давр талабларига мос равишда такомиллаштирила бошланди. 1996 йил 25 апрелда “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун, басма-басига бир нечта фармон, қарор ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларда ЭИЗ иштирокчиларига божхона тўловларидан имтиёз ва преференциялар бериш ҳам алоҳида назарда тутилди.

Жумладан, Президентимиз 2016 йил 26 октябрда имзолаган фармонга кўра, эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан келтирадиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ҳукуматимиз тасдиқлаган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган қурилиш материаллари божхона тўловларидан (ҳар иккала ҳолатда ҳам божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод этилдилар. Имтиёзлар эса киритилган инвестициялар ҳажмига қараб берилиши белгилаб қўйилди. Масалан, 300 мингдан 3 миллион АҚШ долларигача миқдордаги инвестицияларга 3 йилга, 3 миллиондан 5 миллион долларгача ҳажмдаги инвестицияларга 5 йилга, 5 миллиондан 10 миллион долларгача миқдордаги инвестицияларга 7 йилга, 10 миллион ва ундан ортиқ доллар ҳажмидаги инвестицияларга 10 йил муддатга имтиёзли бериладиган бўлди. Шунингдек, эркин иқтисодий зоналар экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хомашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларини тўлашдан ҳам (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилиндилар. Бундай имтиёзлар эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг барчасига нисбатан татбиқ этилди. Жорий йилнинг 10 апрелида эса ҳукуматимиз Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Унда божхона тўловларининг соддалаштирилган ва аниқ тартиблари мустаҳкамлаб қўйилди.

Табиийки, бу борадаги саъй-ҳаракатлар ижобий самарасини беряпти. Ўтган ҳафтада Давлат божхона қўмитаси “Республикамизда янги ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини оширишда божхона имтиёзларининг аҳамияти” мавзусида уюштирган матбуот анжуманида таъкидланишича, охирги 9 ой мобайнида ЭИЗ иштирокчиларига ушбу тўловлар бўйича жами 260,9 миллиард сўмлик – ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 8,4 баравар кўп имтиёзлар қўлланилган. Янаям аниқроғи, “Навоий” ЭИЗ иштирокчилари 20,1 миллиард, “Жиззах” ЭИЗ иштирокчилари 43,1 миллиард, “Ангрен” ЭИЗ иштирокчилари 197,7 миллиард сўмлик имтиёзлардан фойдаланишган.

Таҳлиллар натижаларига қараганда, юртимиздаги эркин иқтисодий зоналар фаолиятида ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам мавжуд. Шу боис, сўнгги тўққиз ой ичида соҳага оид бир нечта янги қонун ҳужжатлари пайдо бўлди. Чунончи, 7 августда Президентимизнинг “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шунинг баробарида “Навоий” ЭИЗ ҳудудида жойлашган асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларни эркин божхона зонаси режимидан божхона тўловларини тўламасдан, экспорт божхона юк декларацияси, сертификатлар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида рухсат берувчи бошқа ҳужжатларини тақдим этмасдан эркин муомалага чиқариш режимига қайта расмийлаштиришга рухсат этилди. Қолаверса, Президентимизнинг 12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп”, 3 майдаги “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш хусусидаги фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 10 апрелдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа ҳужжатлар асосида ҳам диққатга молик ишларга қўл урилди.

Эндиликда технопарклар ва кичик саноат зоналари барпо этишга ҳам жиддий эътибор қаратиляпти. Ҳозир жойлашувига кўра юртимизнинг деярли барча ҳудудида айни турдаги 90 дан ортиқ зона фаолият кўрсатяпти. Уларнинг иштирокчилари, чет эллик инвесторлари қатор имтиёзларга эга. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 7 февралдаги “Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган ҳолда Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида, қонунга мувофиқ лойиҳани амалга ошириш доирасида беғараз техник кўмак маблағлари ҳисобига олиб келинадиган ҳамда сотиб олинадиган ускуналар, материаллар, адабиётлар, ишлар ва хизматлар божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно), шунингдек, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди. 30 мартдаги 2860-қарор билан эса Янгиер шаҳрида барпо этилган кичик саноат зонаси қатнашчилари ҳам ягона солиқ тўловини ҳамда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича, ўша ҳудудда лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, шунингдек, металл конструкциялар ва қурилиш материаллари учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўламаслик ҳуқуқига эга чиқишди. 5 июндаги фармонга биноан, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ташкил этилган инновацион технопарк бутун фаолияти (кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йил) давомида шундай имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди. Фақат битта фарқи шуки технопарк учун металл конструкциялар ўрнига реактивлар учун имтиёзлар белгиланди.

Юқорида тилга олинган қулайликлардан фойдаланишнинг энг муҳим битта шарти бор, у ҳам бўлса, мазкур жараёнда кичик саноат зонаси қатнашчилари энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2000 бараварига тенг миқдорда инвестициялар киритишлари керак.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"