Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов

sport-chavandoz_160Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Аллюр” от спорти клубида конкур – тўсиқлар оша сакраш бўйича Жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси биринчи босқич мусобақалари бўлиб ўтди.

Халқаро от спорти федерацияси шафелигида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Республика от спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада юртимиз вакиллари билан бирга Қозоғистон ва Қирғизистондан келган жами 40 нафарга яқин чавандоз ғолиблик учун куч синашди.

Подробнее...

 

sport-eng-boy_160Хорижий спорт нашрларида Британиянинг энг бадавлат спортчилари рўйхати тузилди. Ушбу рўйхатдан бир қатор номдор спортчилар ҳам ўрин олган.

Мазкур рўйхатга биноан, биринчи ўринни “Формула-1” пойгачиси Льюис Хэмилтон эгаллади. Унинг даромади 68 млн. фунт, деб баҳоланди. Иккинчи ўринга яна бир пойгачи – Женсон Баттон муносиб, деб топилди. Баттоннинг даромади 63 млн. фунтга тенг экан. Кучли учликка “Манчестер Юнайтед” футбол клуби ҳужумчиси Уэйн Руни ҳам кирди. Футболчининг даромади 60 млн. фунтни ташкил этди. Ўнликка, шунингдек, баскетболчилар Стив Нэш (56 млн. фунт), Луол Денг (36 млн.) футболчилар Рио Фердинанд (44 млн.), Стивен Жеррард (37 млн.), Фрэнк Лемпард (37 млн.), Райан Гиггз (36 млн.), теннисчи Энди Маррей (40 млн.) ҳам киришган.

Подробнее...

 

paraalimpiya-n_160Тошкентда енгил атлетика бўйича паралимпиячилар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилди. Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада 200 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Чемпионатда Паралимпия ва Параосиё ўйинлари, шунингдек, турли даражадаги нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган маҳоратли спортчиларнинг ҳам иштирок этганлиги ҳар бир беллашувнинг янада муросасиз ўтишига замин яратди.

Подробнее...

 

badminton-bnbn_160Бугун Бухородаги “Хумо” спорт мажмуида 17-20 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари бошланади.

Мазкур чемпионат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадминтон федерацияси томонидан ташкил этилмоқда.

Маълумки, мамлакатимизда 2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилинган ва шу муносабат билан қабул қилинган Давлат дастури доирасида кўплаб соҳалар қатори аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш борасида ҳам устувор вазифалар белгиланган. Қадимий ва навқирон Бухорода “Юрт келажаги – баркамол авлод қўлида” шиори остида бўлиб ўтадиган бадминтон чемпионати ҳам бу борада ўзига хос аҳамият касб этади.

Подробнее...

 
Еще статьи...

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"