Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов

boks_160Самарқанд шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Йилнинг сўнгги нуфузли мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 275 нафар чарм қўлқоп устаси 8 та вазн тоифасида иштирок этяпти.

Чемпионатнинг илк куни мамлакатимиз терма жамоасига номзод боксчилар ўз маҳоратларини яна бир бор намойиш этишди. Хусусан, -69 кг вазн тоифасида рингга чиққан иқтидорли боксчимиз Бобоусмон Ботуров фарғоналик рақиби Одилжон Холдоровни иккинчи раунддаёқ таслим этди.

Подробнее...

 

tennis_180Покистоннинг Исломобод шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир ўтказилмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада иқтидорли теннисчимиз Саидаъло Саидкаримов иккинчи давра йўлланмасини қўлга киритди. У покистонлик Хира Ашиқни 6:3, 6:3 ҳисобида таслим этди. Навбатдаги босқичда Саидаъло чорак финал чиптаси учун турнирнинг иккинчи ракеткаси япониялик Рио Ногучига қарши кортга чиқади.

Подробнее...

 

eshkak-eshish_180Тошкент вилоятида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича бўлиб ўтаётган мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан 187 нафар спортчи иштирок этмоқда. Турнирнинг навбатдаги кунида К-1 ва С-1 йўналишларида яккалик баҳслари ўтказилди. К-1 йўналишида қизлар ўртасида 1-ўрин Арина Танатмишевага насиб этди. Кейинги ўринларни Камила Малахова ва Дарья Мишина эгаллади. Шу йўналишдаги эркаклар яккалик беллашувларида Шерзод Ҳакимжонов, Антон Пекут ва Самандар Ҳайдаров шоҳсупага кўтарилдилар.

Подробнее...

 

boks-qolqopiЎтган ҳафта ўзбекистонлик боксчиларнинг профессинал ринглардаги навбатдаги омадли чиқишларига бой бўлди.

Хусусан, Санжар Раҳмонов АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жанг ўтказди. У саккиз раундлик жангда америкалик Жонатан Стилдан тўлиқ устунлик қилди. Шунинг учун ҳар учала ҳакам ҳам жангда Санжарнинг ғалаба қозонганини қайд этди (77:75, 77:75, 78:74).

Подробнее...

 
Еще статьи...

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"