tennis_180“Tennis Channel” нашри теннис тарихида “Катта дубулға” туркумига кирувчи йилнинг тўртта нуфузли мусобақаларида қайд этилган кутилмаган 10 та мағлубият рўйхатини тузиб чиқди.

Шуниси қувончлики, ушбу рўйхатдан биринчи рақамли теннисчимиз Денис Истомин иштирокидаги баҳс ҳам ўрин олган. Эсингизда бўлса,  2017 йилги Австралия очиқ чемпионатида Денис дунёнинг биринчи ракеткаси сербиялик Новак Жоковични шов-шувли тарзда мағлуб этган эди.

Теннисчимизнинг бу тарихий ғалабаси рўйхатнинг 9-ўрнидан жой олган.

Б.УММАТОВ тайёрлади.