fazliddin_180Машҳур боксчимиз, Олимпия ўйинлари ғолиби Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг  профессионал рингдаги навбатдаги жангини келгуси йилнинг 18 январь куни АҚШда ўтказади. Унга Доминикан Республикаси боксчиси Рикардо Гарсия рақиблик қилади. Фазлиддин профессионал рингда шу пайтгача 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қизонган. 3 та баҳсини нокаут билан тугатган.

Рикардо эса 19 марта рингга кўтарилиб, 14 жангда ғолиб чиққан (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган, 1 та баҳсда эса дурангга эришган.