kamonuqotishКамондан отиш бўйича Грузия очиқ чемпионати баҳслари мамлакатнинг Батуми шаҳрида  бўлиб ўтди. Мазкур халқаро мусобақада  50 нафардан зиёд спортчи ўз омадини синаб кўрди. Қувончлиси, турнирда мамлакатимиз мерганлари муваффақиятли қатнашишди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда шоҳсупани тўла бизнинг вакилларимиз банд этди.  Биринчи ўринни Зокиржон Ғофуров эгаллаган бўлса, Сардор Рустамов ҳамда Жамшид Содиқов мос равишда иккинчи ва учинчи ўринлардан жой олди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда Мунира Нурманова иккинчи ўринга сазовор бўлди. Ёш қизларимиз ичида Зиёда Абдусатторова кумуш медаль эгасига айланди. Зиёда Абдусатторова ва Зокиржон Гафуров тандеми микст баҳслари ғолиблигини қўлга киритди, Камола Юнусова – Жамшид Содиқов жуфтлиги эса кумуш медалга эга чиқдилар.