Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3448
9779
10203

-424
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
54402
308009
137590

+170419

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 731 345

kurash_180_2Йил охирига яқинлашгани сайин барча соҳаларда, жумладан спортда ҳам, сарҳисоб бошланади. Мавсумнинг энг яхшилари аниқланиб, совринлар топширилади.

Халқаро Кураш ассоциацияси ҳам Янги йил арафасида 2018 йилга якун ясаб, тўққизта номинация бўйича мавсум ғолиблари номини эълон қилди.

Жакартада ташкил этилган Осиё ўйинлари ҳамда Ҳиндистонда ўтган Осиё биринчилиги чемпиони, ҳамюртимиз Гулнор Сулаймоновага “Йилнинг энг яхши аёл курашчиси” номинацияси ғолиблиги насиб этди.

“Йилнинг энг яхши курашчиси” номинациясида эса эронлик таниқли полвон, -81 кг. вазн тоифасида Осиё ўйинлари ва қитъа, шунингдек, соҳибқирон Амир Темур хотирасига бағишлаб Президент соврини учун Шаҳрисабзда ўтказилган VII халқаро турнир чемпиони Илёс Али Акбари  ғолиб, деб топилди.

Хитой тайпейилик Хо Пи Йен “Энг яхши аёл ҳакам”, жанубий кореялик Ким Сукил “Энг яхши эркак ҳакам” номинацияси ғолиби дея эътироф этилди.

“Йилнинг энг яхши турнири” номинациясида Индонезияда ташкил этилган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган кураш мусобақаси ғолиб бўлди.

“Кураш ривожига муносиб ҳисса қўшган энг яхши миллий федерация” йўналишида Италия кураш федерацияси ютди. Мазкур давлат кураш федерацияси, моддий қийинчиликларга қарамай, йил давомида самарали фаолият олиб борди, ушбу юрт полвонлари эса деярли барча мусобақаларда қатнашишди. Қолаверса, биринчи марта Италияда мураббийлар учун семинар ташкил этилди.

“Кураш ривожига муносиб ҳисса қўшган энг яхши минтақавий федерация”номинациясида ғолиблик Панамерика кураш иттифоқига насиб этди.

“Йил ғалабаси” номинациясида ғолибликни бир йўла иккита – Қувайт кураш федерацияси ва  Ҳиндистон кураш федерацияси қўлга киритди.

Ниҳоят,  “Жаҳонда кураш ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун” номинациясида Ўзбекистон кураш федерациясига тенг келадиган топилмади.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"