stol_tennis_180Пойтахтимизда ўсмирлар ўртасида стол тенниси бўйича анъанавий “Соғлом авлод учун” кубоги турнири ўтказилди.

Турнирнинг биринчи босқичи 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилди. Якуний босқичда эса жами 56 нафар спортчи куч синашди.

Иштирокчилар жуфтлик ва якка тартибдаги мусобақаларда ўзаро беллашдилар. Турнир жуфт разряд асосида қиз ва ўғил болалар орасида олимпия тизими бўйича ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринни ўғил болалар ўртасида қорақалпоғистонлик Дамир Жузбанов, қизлар ўртасида эса Тошкент вилоятид вакиласи Сагдиана Убайдуллаева эгаллади.