boks_160Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини Россияда ўтказадиган бўлди.

У 14 декабрь куни Краснодар шаҳрида ташкил этиладиган жангда угандалик тажрибали боксчи Бадру Лусамбияга қарши рингга кўтарилади. Бадру шу пайтгача ўтказган 32 жангининг 26 тасида ғолиб чиққан. 4 марта мағлубиятга учраб, 2 учрашувда дурангга эришган.

Шоҳжаҳон эса 15 марта жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 14 баҳсни вақтидан олдин тугатган.