boks_160Профессионал боксчиларнинг WBA йўналишидаги янги рейтинги эълон қилинди. Шуниси қувончлики, унда юртдошимиз номи ҳам қайд этилган.

Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабарига қараганда, енгил вазн тоифаси (55,3 кг) вакили Муроджон Аҳмадалиев ноябрь ойида ўтказган жангидан сўнг ушбу рейтингда биринчи поғонага кўтарилди.

У 24 ноябрь куни америкалик Исаак Заратега қарши жанг ўтказиб, ўзининг WBA Intercontinental камарини ҳимоя қилгани ва нокаут эвазига ғалаба қозонганидан хабарингиз бор, албатта.

Бугунги кунда америкалик Даниэль Роман WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади. Аҳмадалиев рейтингда биринчи ўринга чиқиб олиш орқали олтин камар учун асосий давогарлардан бирига айланди.