Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов

stol_tennis_180Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 150 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Зоҳид Кенжаев, Элмурод Холиқов, Қутбидилло Тешабоев ва Станислав Тян шоҳсупага кўтарилди.

Аёллар баҳсида эса Римма Гуфранова, Розалина Хожиева, Меҳринисо Норқулова ҳамда Камила Холиқова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Ўзбекистон чемпионатининг жуфтлик баҳсларида Зоҳид Кенжаев ва Станислав Тян тандеми олтин медални қўлга киритган бўлса, аёллар ўртасида Римма Гуфранова ҳамда Розалина Хожиевага тенг келадигани топилмади.

Мусобақанинг аралаш беллашувларида З.Кенжаев ва М.Магдиева дуэти биринчи поғонадан жой олди.

– Ўзбекистон чемпионатини ўтказишдан кўзланган мақсад, терма жамоага янги истеъдод эгаларини қўшиш ва мамлакатимизда стол теннисини янада оммалаштиришдир, – дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова. – Жорий йилги мавсум ҳам якунланди. 2019 йилги мавсум биз учун жуда аҳамиятлидир. Сабаби, Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақалар ўтказилади. Мақсадимиз ушбу мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш.

Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев.

ЎзА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"