tennis_160Беларусь пойтахти Минск шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Жўрабек Каримов ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Учинчи рақам остида таснифлангани Жўрабек биринчи даврада латвиялик Артурс Лаздинсдан 6:4, 6:3 ҳисобида устун келганди.

Кеча Каримов иккинчи босқич учрашувида туркиялик Сарп Агабигунга қарши баҳс олиб борди ва рақибини 6:4, 7:6(5) ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди теннисчимиз ярим финал чиптаси учун грузиялик Георги Цевадзега қарши кортга чиқади.