Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов

ogir-atletika_180_2Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирган.

Бугун мусобақада қизлар ўртасида -75кг, йигитлар ўртасида эса -94кг вазн тоифасидаги полвонлар ўз омадларини синаб кўришади. Беллашувларда уч нафар ҳамюртимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Йигитлар ўртасидаги баҳсларда Азимжон Аҳмедов «B» гуруҳида супачага чиқса, қизларимиздан Турсуной Жабборова ва Гулноза Аҳмадова «А» гуруҳида совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида йигитлар ўртасида -62 кг вазн тоифасида Адҳамжон Эргашев ҳар уччала йўналишда (даст кўтариш, силтаб кўтариш ва умумий натижа) олтин медалга сазовор бўлиб, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигига эришганди. Кеча эса қизлар ўртасидаги баҳсларда Кумушхон Файзуллаева бронза (даст кўтариш) ва иккита олтин (силтаб кўтариш ва иккикураш) медални қўлга киритди. Шунингдек, -77кг вазн тоифасида Ғайрат Айтмуратов даст кўтариш бўйича бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"