Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов

JCh-2018Россияда давом этаётган жаҳон чемпионати ғолиблиги масаласини Европанинг тўрт жамоаси ўзаро ҳал этмоқда. Ярим финалнинг биринчи ўйинида илк финалчини аниқлаш Франция ва Бельгия терма жамоалари чекига тушди.

Бельгиянинг Азар, де Брюйне, Лукакудан иборат асосий учлиги ўйиннинг тақдирини ҳал қилиши тахмин қилинганди. Аммо шу куни Лукакунинг ўйини чиқмади ва бу беллашув натижасига салбий таъсир қилди, деб бемалол айтиш мумкин.

Франциянинг Погба-Гризманн-Мбаппе учлиги эса ўзларига билдирилган ишончни тўла оқлади. Айнан уларнинг тинимсиз ҳаракатлари натижасида бельгияликларнинг тўпни назорат қилишдаги устунлиги ҳеч қандай фойда келтирмади.

Ўйин тақдирини 52-дақиқада Самюэль Умтити киритган ягона гол ҳал қилди ва Франция 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ЖЧ-2018нинг биринчи финалчисига айланди.     Шу тариқа Франция терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта ЖЧ финалига йўл олди. 1998 йилги финалда улар Бразилиядан устун келган бўлишса, 2006 йилда Италия термасига имкониятни бой беришганди.

ЖЧ-2018 нинг иккинчи финалчиси номи эса кеча тунда Хорватия ва Англия терма жамоалари учрашувида аниқланди.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"