Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов

shaxmat_160Шри-Ланкада ўтказилаётган шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатининг рапид йўналишида терма жамоамиз аъзолари 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медални қўлга киритди.

Ҳамюртларимиздан Ҳумоюн Бекмуродов 9 ёшли шахматчилар ўртасида 7 имкониятдан 6,5 очко тўплаб, Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди. Афрўза Ҳамдамова ҳам 9 ёшлилар мусобақасида 6,5 очко билан олтин медални қўлга киритди.

Яна бир чемпионлик шоҳсупаси Олмос Раҳматуллаевга насиб этди. У 13 ёшли шахматчилар турнирида 6 очко билан чемпион бўлди. Терма жамоамизга тўртинчи олтин медални Умида Омонова келтирди. Умида 13 ёшлилар орасида 7 та партиянинг барчасида ғалаба қозонди.

Зилола Актамова 11 ёшлилар орасида, Али Қосимов 15, Абдумалик Абдисалимов эса 17 ёшли шахматчилар ўртасида кумуш медаль билан тақдирланди. Етти ёшли болалар мусобақасида қатнашган Тоҳир Неъматов, 11 ёшлилар гуруҳида Давлатбек Маҳмуджонов, 17 ёшли қизлар турнирида Ситора Сапарова, айнан шу ёшдаги ўғил болалар ўртасида Муҳаммадали Абдураҳмонов бронза медалга сазовор бўлди.

Осиё чемпионати стандарт шахмат бўйича медаллар шодаси учун баҳслар билан давом этмоқда.

Ж.ҲАКИМОВ тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"