Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов

Ermatov_180ЖЧ-2018нинг кейинги ўйинларида ишлайдиган 17 нафар ҳакам номи маълум бўлди. Афсуски, улар орасида ўзбекистонлик Равшан Эрматов йўқ.

Эрматов ушбу чемпионатда Аргентина – Хорватия (0:3) ва Испания – Марокаш (2:2) учрашувларини бошқарди. У жаҳон чемпионатларида 11 та ўйинда бош ҳакам бўлган ва бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади. Ўзбекистонлик бош ҳакамнинг ЖЧ-2018дан кетишининг сабабини “Футболиум” телеграм канали бундай изоҳлаган: “Эрматовнинг ёрдамчиларидан бири Абдуҳамидулло Расулов оёғидан жароҳат олган ва иккита ўйинда ҳам  шу жароҳати билан ишлаган.

Ҳакамлар қўмитаси унинг тузалиб кетишини кутган, бироқ... Шу тариқа, Эрматов гуруҳи кейинги ўйинларни ўтказадиган ҳакамлар рўйхатига киритилмаган.

Манба бу маълумотни Эрматовнинг ўзидан олганини таъкидламоқда.

“Marca” нашрининг хабарига қараганда, бош ҳакамларга чемпионатга боргани учун 57 минг,  ҳар бир учрашув учун 2 500 евродан пул берилади.

Қанот ҳакамлари эса мусобақада қатнашгани учун 20 минг евро ва ҳар бир ўйин учун 1 600 евродан пул олишади.

Б.УММАТОВ тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"