dzyudoЕвропанинг бир қатор мамлакатлари дзюдо бўйича халқаро турнирларга мезбонлик қилди.

Прага шаҳрида ўтказилган эркаклар ўртасида қитъа очиқ чемпионатида мамлакатимиз дзюдочилари ҳам иштирок этишди.  Мусобақада ҳамюртимиз Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) бронза медални қўлга киритди.

Дзюдочимиз ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди. Бироқ бу босқичда кутилмаганда мағлубиятга учради. Бронза медали учун курашда рақибини енгиб, учинчи ўринни эгаллади.

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада эса йигитларимиздан Жайҳунбек Назаров (-66 кг) бронза, қизларимиздан Нилуфар Эгамбердиева (-52 кг) кумуш ҳамда Ҳалимажон Қурбонова (-44 кг) бронза медалга сазовор бўлди.