boks_160Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев соврини учун ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 14-17 март кунлари ташкил этилиши режалаштирилган мазкур мусобақада 2004-2005 йилларда туғилган ўсмир болалар ва 2002-2003 йилларда туғилган қизлар иштирок этади.

Ўсмирлар 34, 36, 38,5,  40,  41,5,  43,  44,5, 46, 48, 50, 52, 54, 56, 59, 62, 65, 68, 72, 76, +76 кг вазн тоифаларида рингга чиқишса, қизлар 46 ва 48 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот  хизмати тарқатган хабарда айтилишича, мусобақада қуйидаги боксчиларимиз қатнашишади – Д.Абдуллаев (46 кг), А.Муродов (48 кг), К.Тўрабоев (50 кг), Ф.Эшмаҳамбетов (52 кг), М.Бекпўлатов (54 кг), И.Одилжонов (57 кг), Ф.Ҳасанов (60 кг), Ж.Абдувоҳидов (63 кг), А.Ғоибназаров (66 кг), Ж.Зокиров (70 кг), И.Ортиқов (75 кг), А.Самадов (80 кг), Ш.Алматов (+80 кг).

Шунингдек, захира таркибидан Ж.Эргашев (54 кг) ва З.Бозоров (75 кг) ўрин олишган.