tennis_160Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов Россиянинг Алметивск шаҳри мезбонлигида ўтаётган турнирдаги иштирокини бошлади.

“Фьючерс” туркумига кирувчи ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этади. Жўрабек турнирнинг бешинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилмоқда.

Ҳамюртимиз биринчи даврада асосий тўрга имтиёзли йўлланма асосида қўйилган мезбон теннисчи Алексей Захаровга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган баҳсда Каримов 2:6, 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.