Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов

qilichbozlik_180Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун қизлар ўртасида қилич (сабля) йўналиши жангларида ҳамюртларимиз чорак финалда Осиёнинг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган Япония терма жамоасини 45:43 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, ҳисоб 38:40 кўринишида рақиблар фойдасига ҳал бўлаётган бир вақтда Зайнаб Дайибекова ўз жангида 7:3 ҳисобида ғалаба қозона олди ва жамоага ғалаба келтирди.

Финал йўлланмаси учун кечган жангда қизларимиз Жанубий Корея терма жамоасига 23:45 ҳисобида имкониятни бой бердилар ва якунда қизларимиз Осиё чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритдилар.

Маълумот учун, Осиё чемпионатида қилич (сабля) йўналиши бўйича терма жамоамиз шарафини қуйидаги спортчиларимиз ҳимоя қилдилар:
Зайнаб Дайибекова (Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси)
Севинч Исмоилова (Тошкент шаҳри рассомчилик коллежи ўқувчиси)
Шахноза Тоғаймуродова (Тошкент шаҳри 300-сонли мактаб ўқувчиси)
Севила Худойберганова (Чирчиқ Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси).
Эслатиб ўтамиз, кеча йигитларимиз кадетлар ўртасидаги жангларда кумуш медални қўлга киритгандилар.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"