uzbek-tigers_180Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсуми доирасида "Uzbek Tigers" жамоаси илк жангда Кубанинг "Cuba Domadores" жамоаси боксчиларига қарши жанг ўтказадилар.

Эртага, Тошкент вақти билан соат 6:30да Кубада ўзбек боксчилари жанг ўтказадилар.

Мазкур қарама-қаршиликда қуйидаги жангларни кўришимиз мумкин:

-52кг: Йозбани Виета - Худойназар Файзов

-60кг: Лазарио Альварес Эстрада - Шунқор Абдурасулов

-69кг: Рониель Иглесиас - Маҳмуд Ғоипов

-81кг: Хулио ла Круз - Мадиёр Саидраҳимов

+91кг: Хосе Лардует Гомес - Баҳодир Жалолов

Жанглар 10 февраль куни Тошкент вақти билан соат 6:30да бошланади. Ушбу тўқнашувда ўзбекистонлик боксчиларга омад тилаб қоламиз.