tennis_180Теннис бўйича хотин-қизлар ўртасидаги Федерациялар кубогининг Осиё/Океания минтақаси саралаш баҳслари иккинчи гуруҳ учрашувлари Баҳрайнда давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида Ливан ва Янги Зеландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб борди.

Гуруҳда терма жамоамиз иккинчи учрашувни Янги Зеландия термасига қарши ўтказмоқда.

Учрашувнинг яккаликлар ўртасидаги баҳсларда Нигина Абдураимова Жейд Льюисни 7:5, 6:3, Сабина Шарипова эса Ерин Рутлиффдан 7:5, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, жуфтлик баҳсларида Оқгул Омонмуродова ҳамда Ясмина Каримжонова Эмили Фаннинг ва Катерин Вестбарини 7:5, 6:1 ҳисобида енгди.

 

Шу тариқа, Ўзбекистон - Янги Зеландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, 10 февраль куни Индонезия терма жамоасига қарши ўйинайдиган бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев.

ЎзА.