qilichbozlik_180Февраль ойи ўзбекистонлик қиличбозлар учун мусобақаларга бой бўлади.

Бундан бир неча кун олдин шпагачи қизларимиз Барселонадаги жаҳон кубоги босқичида қатнашишлари ҳақида хабар қилгандик.

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг МОҚ матбуот хизматига маълум қилишича, рапирачи йигитларимиз Германияда "Боннский Лев" номли халқаро мусобақада иштирок этадилар. 9-11 февраль куни ўтказиладиган турнирда мураббий Ирина Васильева бошчилигидаги терма жамоамиз шарафини Қурбон Қаноатов, Дониёр Саъдуллаев ва Аброр Собировлар ҳимоя қилади.